Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатларга ўз вақтида ечим топилмоқда
3116
Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларни ўз вақтида кўриб, қонуний ҳал этиш бўйича ўзига хос тизим шакллантирилган бўлиб, бу борада ҳуқуқий асослар яратилган.
Мурожаатларга ўз вақтида  ечим топилмоқда

Бинобарин, Конституциямизнинг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги, аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт экани мустаҳкамлаб қўйилган.

Ушбу конституциявий қоидани, шунингдек “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни ўз вақтида кўриб чиқиш борасида  қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Таҳлилларга назар ташласак, 2022 йилнинг январь-март ойлари давомида бошқармада 128 та мурожаатлар руйхатга олиниб, уларнинг сони ўтган йилларнинг айни шу даврига нисбатан камайганини кўришишиз мумкин.

Мурожаатларнинг 82 таси жисмоний шахслар, 46 таси юридик шахслар томонидан берилган бўлиб, шундан 66 таси электрон тарзда ва 62 таси оғзаки шаклда тақдим  этилган.

Кўриб ҳал этилган мурожаатларнинг 38 фоизи ўз вақтида қаноатлантирилиб, 62 фоизи бўйича тушунтиришлар берилган. Қолганлари эса тегишлилиги бўйича бошқа органларга юборилган.

Мурожаатларнинг асосий қисми божхона назорати ва расмийлаштируви, божхона тўловлари ва имтиёзлар масалаларига тааллуқлидир.

Айтиш ўринлики, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги шахсий таркибга тушунтириб борилмоқда. Натижада мурожаатларнинг 94,6 фоизи 10 кундан ошмаган муддатда кўриб ҳал этилган.

Бир сўз билан айтганда, ижтимоий-сиёсий соҳада изчиллик билан давом эттирилаётган ислоҳотлар юртимизда ҳар бир инсоннинг муносиб турмуш кечиришига кўмаклашишдек олижаноб мақсадга йўналтирилган бўлиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун доирасидаги тизимли ишлар ҳам ана шу мақсад рўёбига хизмат қилмоқда.

 

Ж.Сайилов,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини
таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими бошлиғи

16.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг