Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жаҳон банкининг етакчи мутахассиси Рауль Феликс “Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди
2893
Жорий йилнинг 27 апрель куни Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов билан Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Жаҳон банкининг етакчи мутахассиси Рауль Феликс “Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди

Учрашувда Жаҳон банки ва Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ва келгусидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Меҳмонларни ташриф билан қутлар экан, Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов божхона тартиботларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишида Жаҳон банки етакчи мутахассисларининг ўрни беқиёслигини алоҳида эътироф этди.

Ўз навбатида Жаҳон банкининг давлат сектори буйича етакчи мутахассиси Рауль Феликс Юнкера-Варела Жаҳон банки экспертлари божхонадаги ислоҳотларни диққат билан кузатиб боришини қайд этди.

- “Идорангиз мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва унинг миллий манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди. Бугунги кунда божхонада ўтказилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ўз мазмун-моҳияти жиҳатидан янги даврга кирди дейиш мумкин” – деди Рауль Юнкера-Варела.

Шунингдек экспертлар Ўзбекистон Республиккаси Президенти томонидан божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қабул қилинган янги Фармонни замон талабларини ўзида мужассам этган навбатдаги тарихий ҳужжат дея эътироф этишди.

-Фармон билан божхона расмийлаштируви вақти бир неча баробарга қисқариб, тадбиркорлик субъектлари учун илгари кузатилмаган янгидан-янги имкониятлар яратиб берилади. Бу эса тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасига бўлган ишончини янада ошишига хизмат қилади.” – деди Жаҳон банки мутахассиси.

Учрашув давомида ДБҚ Раиси биринчи ўринбосари И.Мухторов Р.Юнкер-Варелага “Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил” эсдалик нишонини топширди.

Ўз ўрнида Р.Юнкер-Варела, ДБҚ жамоасига эътибор учун миннатдорчилик билдириб, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги жамоаси номидан божхона тизимида ўтказилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини ҳамда мазкур йўналишдаги янгиликларни жорий этишда халқаро миқёсда манфаатли ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг