Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийлик божхоначилар тадбиркорларнинг муаммоларини жойларга чиққан ҳолда ўрганишмоқда
2925
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва уни коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Мазкур йиғилишда таъкидланганидек, божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғин, деб таъқидладилар.
Навоийлик божхоначилар тадбиркорларнинг муаммоларини жойларга чиққан ҳолда ўрганишмоқда

Шунингдек, тадбирда бугунги кунда божхона органлари очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида иш олиб бораётганлиги, тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани ичига кириб ўрганиш юзасидан топшириқлар берилган эди.

Ана шу мақсадда, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Навоий шаҳрининг эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қарийб
3,5 гектар майдонда жойлашган “UZBEKISTAN HYDROGEN PEROXIDE” заводининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ҳамда божхона қонунчилигига киритилган ўзгаришлар хусусида мижозбай учрашув ташкил қилинди.

“UZBEKISTAN HYDROGEN PEROXIDE” заводининг умумий қурилиш қиймати 27 миллион долларни ташкил этади. Ҳозирги кунда қадар заводнинг 90 фоиз қурилиш ишлари ҳамда 50 фоиз монтаж ишлари тугалланган.

Ушбу завод ишга тушганнан кейин, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 70 фоизи экспорт, 30 фоизи ички бозорга йуналтирилади. Яъни импорт қилинидиган товарларнинг ўзи мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилади.

Ҳозирда заводда 80 га яқин фуқаро иш билан таъминланган.

Завод вакиллари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қуйилган тайёр маҳсулотларни реализацияси, ишлаб чиқариш кооперацияси, уларни экспорт қилиш масалаларида суҳбатлар ўтказилиб, тадбиркорнинг фикрлари тингланди. Улар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам ҳамда маслаҳатлар берилди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан бу каби тадбирларни жойларда давомли ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг