Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначи аёллар ҳайрия тадбирлари ўтказишди
3274
Бутун мусулмон аҳли учун муқаддас айём — муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик каби олийжаноб қадриятларни қарор топтиришда улкан аҳамиятга эга.
Наманганда божхоначи аёллар ҳайрия тадбирлари ўтказишди

Шу эзгу ният билан, Наманган вилояти божхона бошқармасида узоқ йиллар хизмат қилган, хозирда нафақада фарзандлари бахти камолини суриб юрган Г.Исамиддинова, Л.Умарова, Э.Абдуллаева ва Н.Федотоваларни бошқарма аёллари яқинлашаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклаб, оилаларидан хабар олишди.

Фаҳрийларимиз божхоначи қизлар билан ишлаган даврларини эслашди. Божхоначи қизлар Президентимиз томонидан божхона ходимларига берилаётган эътибор тўғрисида тўлқинланиб гапириб беришди. Фаҳрийлар хозирда божхона тизимида бўлаётган ўзгаришларни ОАВларида ва ижтимоий тармоқларда кузатиб боришаётганлигини ва бундан хурсанд эканликларини эътироф этишди.

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг