Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона расмийлаштируви жараёнларини рақамлаштириш жадаллашмоқда
2429
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 202”2 йил 26 апрелдаги Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармони билан 2022-2023 йилларда божхона расмийлаштируви жараёнларини рақамлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Мазкур Йўл харитасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатлар  ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида қулай шарт-шароитларни яратиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, халқаро юк ташувлари жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон (E-permit) айирбошлаш тизимини амалиётга тадбиқ этиш, шунингдек, ҳавфли юкларни республика ҳудуди бўйлаб транзит олиб ўтиш учун тақдим этиладиган рухсатномаларни электрон кўринишга ўтказиш  бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур тизим мамлакатимиз  транспорт соҳасида замонавий рақамли технологиялар ва сўнгги авлод IT ишланмаларини соҳага кенг жорий этиш орқали халқаро транспорт коридорлари фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар ва йўналишлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича навбатдаги тадбирлар режаси белгилаб олинди.

26.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг