Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда Давлат божхона қўмитасининг маъсул ходимлари тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди
2607
Навоийда Давлат божхона қўмитаси Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси маъсул ходимлари тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди
Навоийда Давлат божхона қўмитасининг маъсул ходимлари тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди

Навоий вилояти божхона бошқармасида Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси маъсул ходимлари О.Хасанов ва А.Музаффаровлар иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги ташқи иқтисодий фаолият субъектлари, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва божхона ходимлари иштирок этди.

Дастлаб, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги ПҚ-221-сонли Қарорига мувофиқ, интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги меҳанизмлар, нотариф тартибга солиш бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Учрашувда иштирокчиларнинг саволларига батафсил тушунтиришлар берилиб, билдирилган таклифларни кўриб чиқиш чоралари белгиланди.

27.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг