Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон ва Туркманистон божхона хизмати вакиллари учрашди
2405
Жорий йилнинг 1 июнидан Фарап-Олот ўтказиш пунктлари одатий режимга қайтди ва Туркманистон ҳудудига хорижий автоташувчиларнинг кириши билан боғлиқ бир катор чекловлар бекор килинди.
Ўзбекистон ва Туркманистон божхона хизмати вакиллари учрашди

Бу ҳақида Ўзбекистон делегацияси таркибида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Ибрагимовнинг Туркманистонга хизмат сафари доирасида Ашхобод шаҳрида божхона соҳасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Ишчи учрашувда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Туркманистон давлат божхона хизмати вакиллари Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ўзаро савдода олиб ўтилган товарлар тўғрисида маьлумот алмашинуви бўйича баённома лойиҳаси ҳамда божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари тўғрисида олдиндан ахборот алмашинувини бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида техник шартлар икки давлат божхона идоралари мутахассислари томонидан кўриб чиқилди ва лойиха матни келишилди.

Шунингдек, Фарап-Олот ўтказиш пунктлари орқали кунига камида 500 та юк автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини таъминлашга келишиб олинди.

Хизмат сафари давомида Давлат божхона қўмитаси ходимлари Туркменбаши портида бўлиб, бу ердаги божхона тартиб-таомиллари билан яқиндан танишишди.

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг