Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Корея божхона хизмати Кинология маркази раҳбари Ўзбекистонда бўлди
2583
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил май ойида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Корея Республикасида бўлиб, мазкур давлатнинг божхона хизмати раҳбари билан икки томонлама учрашув ўтказган эди.
Корея божхона хизмати Кинология маркази раҳбари Ўзбекистонда бўлди

Мазкур музокараларда Ўзбекистон ва Корея ўртасида кинология соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорликнинг ривожлантириш масалалари илгари сурилиб, қатор келишувларга эришилди. Жумладан, Корея божхона хизмати кинология маркази делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилди.

Ниҳоят орадан 1 ҳафта ўтмай, ушбу келишувлар ўз самарасини бера бошлади. Корея Республикаси божхона хизмати Кинология маркази раҳбари Ким Йонг Сёп бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди ҳамда Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолияти билан танишди.

Дастлаб иккала мамлакат кинология соҳаси раҳбарларининг икки томонлама учрашуви ўтказилди. 

Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат доирасида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстона муносабатлар янада мустаҳкамланмоқда ва бу ташқи савдо алоқаларида ҳам ўзининг муносиб ифодасини топмоқда.

Корея делегацияси раҳбари Ким Йонг Сёп Ўзбекистон божхона органларида кинология хизмати соҳасида сўнгги 5 йил давомида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва маъмурий ўзгаришларни юқори баҳолади.

Меҳмонлар марказ бўйлаб мавжуд шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишишди. Айниқса, хизмат итларининг валюта, тамаки ва ўсимликлар уруғларини излаб топишга ихтисослашгани, Корея делегациясида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Марказда инструкторларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича  ўқув курслари ҳам меҳмонлар эътиборини тортди, шу ернинг ўзида улар учун хизмат итларининг кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ташриф доирасида Корея Републикаси делегацияси вакиллари Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегера божхона постида ҳам бўлишди ҳамда бу ерда хизмат олиб бораётган кичик инспектор–кинологларнинг иш жараёни ҳамда хизмат итларини сақлаш, парваришлаш ва озиқлантириш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Корея Республикаси Кинология маркази вакиллари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида тайёрланаётган хизмат итларини харид қилиш ва Корея божхона хизмати фаолиятига жалб қилишга алоҳида қизиқиш билдирди.

Демак, эндиликда ўзаро ҳамкорлик янада кенгайиб, янги босқичга кўтарилади.

6.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг