Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Товарларни чиқариш ўртача вақти” мавзусида халқаро экспертлар иштирокида ишчи учрашув ташкил этилди
2359
Жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари Давлат божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилоти ва Жаҳон банки экспертлари томонидан “Товарларни чиқариш ўртача вақти” мавзусида семинар ташкил этилди.
“Товарларни чиқариш ўртача вақти” мавзусида халқаро экспертлар иштирокида ишчи учрашув ташкил этилди

Семинарда Давлат божхона қўмитасининг масъул бошқарма бошлиқлари, Жаҳон божхона ташкилоти мутахассисилари Амирул Ирфан Русли, Муняка Агата Вакиур ва Жаҳон банкининг мутахассислари Виолан Конарлиси, Роберт Струзерс ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ иштирок этди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки товарларнинг чиқиб кетиш вақти бўйича тадқиқот – бу савдодаги мавжуд тўсиқларни аниқлаш ҳамда чегарадаги тартиб-таомиллар натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олиш учун товарларнинг келган пайтидан чиқиб кетгунигача бўлган вақтни ўлчашнинг халқаро тан олинган воситаси ҳисобланади.

Давлат божхона қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 майдаги 24/1-3668-сон топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо процедураларини соддалаштириш тўғрисидаги битими”га қўшилиши бўйича масъул идора этиб тайинланган.

5 кун давомида ташкил этилган ушбу семинарлар доирасида товарларнинг чиқиб кетиш вақти бўйича тадқиқот ўтказиш услубияти, маълумотларни жамлаш ва самарадорлиги бўйича амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.

Машғулотлар давомида халқаро экспертларга “Арқ булоқ” ТИФ ва “Яллама” чегара божхона постларининг иш фаолияти яқиндан таништирилди.

Мазкур тадқиқотнинг ўтказиш божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришда тўсиқ бўлиб келаётган ортиқча тартиботларни қисқартириш ва халқаро стандартларга мослаштириш борасидаги муҳим тавсияларнинг берилишига хизмат қилади.

10.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг