Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Арқбулоқ” божхона пости ходимлари тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатмоқда
319
Мамалкатимизда аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ошишини олдини олиш борасида аниқ мақсадли чоралар амалга оширилиб, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўриб борилмоқда.
“Арқбулоқ” божхона пости ходимлари тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатмоқда

Бугунги кунда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозордаги нархларни барқарорлаштириш ҳамда ушбу масҳулотларнинг импорти билан шуғулланаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви билан боғлиқ масалалар ҳусусида яқиндан кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиб борилмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагисида божхона пости бошлиғи К.Хакимов ва пост масъул ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида жойлашган “BEEF NEW TRADE” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюришди.

Учрашувда корхона фаолияти, корхона томонидан импорт қилинган гўшт маҳсулотларини сақлаш шароитлари, уларни ички бозорга йўналтириш ҳамда товарларни божхона назорати ва расмийлаштируви билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, маҳсулотларни импорт қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларда пост ходимлари амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлашди.

Бу каби учрашувлар тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини ўз вақтида аниқлаб, товарларни расмийлаштирув жараёнида сифатли божхона операцияларини кўрсатишга хизмат қилади.

 

Комил Қодиров,

“Аркбулоқ” божхона пости инспектори

16.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг