Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида коррупциявий хавфларни электрон баҳолаш ахборот дастури ишлаб чиқилмоқда
343
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизимини яратиш вазифа белгиланган.

Жумладан, ҳозирда соҳавий бошқармалар билан ҳамкорликда ахборот тизими қўйидаги йўналишда:

- товарларнинг кодини белгилаш;

- кўрик ўтказиш;

- божхона қийматини белгилаш;

- имтиёзли декларацияларни расмийлаштириш;

- божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларини ҳамда фуқароларни божхона назоратидан ўтказиш соҳаларида олиб борилиши белгиланмоқда.

Дастурни яратишда мамлакатлардаги коррупция даражасини акс эттирувчи рейтингларни эълон қилувчи халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланувчи “Transparency International”, U4 Коррупцияга қарши курашиш ресурс маркази, шунингдек, Бутунжаҳон божхона ташкилотининг “Коррупцияга қарши курашиш ва ҳалолликни тарғиб қилиш дастури (A-CIP)” ҳамда бошқа ривожланган давлатлар амалий тажрибаси ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида халқаро амалиётда қўлланилаётган коррупция хавфларини аниқлаш методлари, уларни бошқариш ва бартараф этишга қаратилган тавсия, шартлар ва кўникмаларга алохида эътибор қаратилган ҳолда, янги жорий этилаётган “Коррупцион хавфларни бошқариш” тизимининг мақсади белгиланди.

Дастурнинг мақсади - божхона тартиб-тамоилларини қўллашда коррупциявий хавфларни аниқлаш ва уларни бошқаришда ягона ёндашувни таъминлаш иборат.

Дастур яратилишида дастлаб корупциявий хавфларни аниқлашга қаратилган бир қанча мезонлар ишлаб чиқилди:

- товарларни божхона қийматини нотўғри белгилан ҳолатларни аниқлаш;

- ТИФ ТН кодини нотўғри белгиланган ҳолатларни аниқлаш;

- имтиёз нотўғри қўлланилганлик ҳолатларини аниқлаш;

- келиб чиқиш сертификати нотўғри қўлланилганлигини аниқлаш;

- битта ТИФ иштирокчисининг юкларини мунтазам бир хил ходимлар томонидан божхона кўригидан ўтказилаётганлигини аниқлаш;

- битта ТИФ иштирокчисининг юкларини мунтазам бир хил ходимлар томонидан расмийлаштирилаётганлигини аниқлаш каби мезонлар яратилди.

Мазкур мезонлар асосида маълумотлар шакллантирилиб, коррупциявий хавфларни баҳолаш алгоритмлари ва хавф даражаларини тоифалаш методологиясини ишлаб чиқилди.

17.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг