Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида ўқув курслари ташкил этилди
267
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Идоралараро мобил гуруҳларни ташкил этиш орқали Ўзбекистонда афғон ва синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш” қўшма ташаббуси доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан 2 босқичли ўқув курслари ташкил этилди.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида ўқув курслари ташкил этилди

Бухоро шаҳрида ўтказилган ушбу ўқув курсларда Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваколатли идоралар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирга халқаро экспертлар сифатида Туркия халқаро гиёҳванд моддалар ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш Академияси ходимлари жалб этилди.

Тадбир давомида ўқув машғулоти иштирокчилари бу борада ўзаро тажриба алмашиш билан бир қаторда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида билим ва кўникмаларини оширишди.

19.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг