Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Диққат эълон !!!
693
Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратига электромонтёр лавозимига ишга таклиф этамиз!

Номзод учун қўйиладиган талаблар:

- электромонтёрлик махсус курси (техникум ёки коллеж) да ўқиган ва махсус дипломга эга бўлиши;

- электр қурилмаларини эксплуатация қилишда электр хавфсизлиги бўйича камида 3 ёки 4 квалификацион гуруҳга (разряд) ҳамда амалий тажрибага эга бўлиши;

- электротехника, радиотехника, телемеханика асосларини, прибор ва ускуналарнинг техник тавсифлари ва ўзига хос конструктив хусусиятларини билиши;

- прибор ва тузилмаларнинг тузилиши ва ишлаш принципларини, тузилмаларни синаш ва электротехник ўлчовларни амалга оширишнинг қоидалари ва тартибини билиши;

- носозликларнинг хос турлари ва уларни бартараф этиш усулларини, электромонтаж ишларини ташкил этиш ва технологиясини билиши.

Номзодлар 2022 йил 1 августга қадар ДБҚ Кадрлар бошқармасига мурожаат этиши лозим.

Таклиф этиладиган ойлик иш ҳақи 2 300 000 сўмдан 2 800 000 сўмгача.

Манзил: Тошкент шаҳар, И.Каримов кўчаси, 3-уй.

Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.

Телефон: (78) 120-76-00, (ички 26-02, 20-27, 22-02, 22-08, 22-21)

 

1.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг