Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради
638
Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 19 август куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди кассация инстанциясининг 2019 йил 10 сентябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2012 йил 18 декабрдаги собиқ божхона ходими Ш.Ҳайитовга оид ҳукми бекор қилинган, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги ҳамда содир этилган жиноятга дахли йўқлиги сабабли жиноят ишининг унга нисбатан қисми тугатилган ва у Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
83-моддаси 2, 3-бандларига асосан реабилитация қилиниб, оқланган.

Cуднинг мазкур ажримига мувофиқ, 2019 йил 23 ноябрда Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Ш.Ҳайитовнинг “божхона хизмати капитани” махсус унвони тикланган.

2021 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига асосан, Ш.Хайитовни реабилитация асослари бўйича божхона органларига ишга тиклаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Давлат божхона қўмитасида ишга тиклаш билан боғлиқ бўлган суд қарорлари ижроси дарҳол таъминланиши қатъий назоратга олинган.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида суд қарорлари асосида жами 15 нафар собиқ ходимлар божхона органларига хизматга тикланди.

Шу билан бирга божхона органларида бўш лавозимлар етарли эмаслиги сабабли, собиқ ходимларни ишга тиклаш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, Ш.Хайитовни божхона органларига хизматга тиклаш ҳақидаги суд қарори ижроси бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда таъминланишини маълум қиламиз.

21.08.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг