Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Тошкент АЭРО" ИБКда пресс тур бўлиб ўтди
674
Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантириш, божхона қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда маҳаллий ва хорижлик фуқароларга қулайликлар яратиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни бевосита жойига чиқиб кўздан кечириш ва ҳолис баҳо бериш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси (ИБК) томонидан жорий йилнинг 18 октябрь санасида “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона постига пресс-тур ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантириш, божхона қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда маҳаллий ва хорижлик фуқароларга қулайликлар яратиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни бевосита жойига чиқиб кўздан кечириш ва ҳолис баҳо бериш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси (ИБК) томонидан жорий йилнинг 18 октябрь санасида “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона постига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида мамлакатимизда божхона соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, жисмоний шахсларнинг, жумладан хорижлик фуқароларнинг чегара божхона постлари орқали ҳаракатланишларини осонлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан мутаҳассислар томонидан керакли маълумотлар берилди.

“Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости фаолиятида тадбиқ этилган янгиликлар орасида “Масофавий божхона назорати - божхоначисиз божхона” тизими алохида аҳамиятга эга. Жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб аэропорт ҳудудининг учиб кетиш залида ишга туширилган  мазкур тизим янги бўлишига қарамай, 4 ойлик муддат давомида яхши натижаларни берди.

Маьлумот ўрнида таькидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости орқали 4 135 та рейсда(Халқаро учиб кетиш – 2 138та, МДХ учиб кетиш 1 997та 592 833 нафар йўловчи (йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда 11 220 нафар) пост орқали учиб кетишган. Йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда ҳаракатланган 210 та фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилиб, шундан 2 та йўловчида божхона қонун бузилиши холати аниқланган.

Учиб кетиш йўналиши билан ҳаракатланаётган йўловчилар орасида жами 56 та ҳолатда қиймати 3 млрд. 622,5 млн. сўмлик товар моддий бойликлар ноқонуний ҳаракатининг олди олинган бўлиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ўсган. Мазкур ҳолатлар юзасидан 5 та жиноий ҳамда 41 та маьмурий ҳуқуқбузарлик ишлари юритилган.

Янги тизим жорий этилган вақтдан эьтиборан, такрорланувчи текширув ҳаракатларини камайтириш орқали ҳозирда йўловчилар ҳамда уларнинг қўл юклари Авиация хавфсизлиги ходимлари томонидан текширилиб, улар томонидан божхона қонунчилиги бузилиши бўйича шубха туғилган тақдирда, юклар божхона органларига қонунчилик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш мақсадида тақдим этилмоқда.

Пресс-тур давомида янги тизимнинг ишлаш тартиби ва афзалликлари юзасидан иштирокчиларга батафсил маьлумотлар тақдим этилди. Журналистлар ушбу тизимнинг қулайликларига оид саволлар билан йўловчиларга мурожаат қилишди. Таькидлаш жоизки, илк маротаба мазкур тизим Cамарқанд халқаро аэропортида жорий этилган бўлиб, хозирги кунга қадар йўловчилар ушбу тизим қулайликларини ҳис этишга улгуришди.

24.10.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг