Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Учиб” келаётган дорилар яшил йўлакда тўхтатиб қолинди
1389
Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга ноқонуний кириб келишига қарши  кескин кураш олиб борилмоқда.
“Учиб” келаётган дорилар яшил йўлакда тўхтатиб қолинди

Хусусан, Навоий халқаро аэропортига учиб келган фуқаро А.Р божхона назоратининг “яшил” йўлагидан ҳаракатланиб келаётганда божхона ходими томонидан унга тегишли бўлган қўл юки ва багажлари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада А.Р. томонидан божхона органининг оғзаки сўрови вақтида маълум қилинмаган ва олиб киришнинг белгиланган меъёрларидан ортиқча бўлган қиймати  40 миллион сўмдан ортиқ 119 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилаётганлиги аниқланди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

14.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг