Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида сермазмун тадбир ташкил қилинди (ФОТОРЕПОРТАЖ)
1190
Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиш юзасидан барча ҳудудларимизда “Ватанпарварлик ойлиги” фаол тарзда бўлиб ўтмоқда.
Сурхондарёда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида сермазмун тадбир ташкил қилинди (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Ойлик доирасида ёшларда Ватанга муҳаббат, садоқат ва мардлик туйғуларини янада оширишга қаратилган тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Ватан муқаддасдир!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳодимларнинг оила аъзолари, мактаб ўқувчилари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбир доирасида дастлаб ўқувчи ёшлар ўртасида шахмат, шашка ва “Менинг армиям-менинг фахрим!” мавзусида тасвирий санъат танлови ўтказилди хамда ғолиблар тақдирланди.

Бошқарма биносида бўлиб ўтган тадбир Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар, болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари  ва божхона ходимларининг жанговор чиқишлари янада мазмунли бўлиб, иштирокчиларда ёрқин таассуротлар қолдирди.

Байрам тадбири божхона тизимида қўлланиладиган техника технологиялар, хизмат итлари, жанговор хизмат қуроллари ва ўқ отиш ўқув хоналари бўйлаб сайрга уланиб кетди.

 

Тадбир тафсилотлари акс этган фоторепортажни томоша қилинг.

 

  

 

 

 

 

 

 

30.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг