Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа
457
Коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа
Бугунги кунда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Тошкент вилояти прокуратураси, Адлия, Ички ишлар идоралари, Савдо саноат палатаси, Фуқаролик жамиятини шаклланишни мониторинг қилиш мустақил институти, Республика маънавият ва маърифат маркази, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси билан ҳамкорликда мунтазам тарбиявий-профилактик учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа

Шунингдек, ёш божхона ходимлари томонидан коррупцион ҳолатларни содир этилишини олдини олишда оиланинг роли, ходимнинг оила аъзолари билан муносабати, оиладаги моддий ва маънавий аҳволи, муҳити, ота-онаси, ака-укаси, турмуш ўртоғининг иш билан таъминланганлиги, ишдан ташқари вақтларда қандай ишлар билан банд бўлаётганлигини ўрганиш мақсадида, ёш ходимларнинг яшаш хонадонларига борилиб, оила аъзолари билан ҳам тарбиявий-профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, божхона органларида коррупция, тамагирлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби ҳолатларни мавжудлигини ўрганиш мақсадида божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқаролар, ТИФ қатнашчилари ва божхона ходимлари ўртасида аноним сўровномалар ўтказилиб борилади.

2019 йилнинг ўтган даври давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби билан профилактика мақсадида 57 марта йиғилишлар ва 58 марта божхона ходимлари билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига оид, коррупцияга қарши курашиш ва катта миқдордаги товарларнинг контрабанда йўли билан олиб кирилиши ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги иқтисодий жиноятчиликка бағишлаб 75 маротаба марказий ва маҳаллий телеканалларда, 129 маротаба радиоканалларда, 148 маротаба босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақолалар, маърузалар, телерадиосюжетлар ва интервьюлар ёритиб борилган. Бошқарма раҳбарияти ва божхона постлари ходимлари иштирокида Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан 117 марта очиқ мулоқотлар уюштирилди.

Тошкент вилояти божхона

бошқармаси ходими

Э.Утамуродов

19.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг