Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли телефонларни яширинча олиб кириш режаси божхоначилар томонидан фош этилди
841
Уяли телефонларни яширинча олиб кириш режаси божхоначилар томонидан фош этилди
Божхоначилар томонидан уяли алоқа воситалари ва аксессуарларининг юртимизда ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатилиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
Уяли телефонларни яширинча олиб кириш режаси божхоначилар томонидан фош этилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фуқаро С.О. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автоулов тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.

Натижада, автоулов юкхонасида йўловчи фуқаро Т.З. томонидан тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 1 миллиард 36 миллион сўмлик 41 дона  уяли алоқа телефонлари ва 795 дона қўл соатлари олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

23.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг