Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган 778 миллион сўмлик дори ва тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
603
Сифати кафолатланмаган 778 миллион сўмлик дори ва тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан тиббиёт воситалари ҳамда дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган 778 миллион сўмлик дори ва тиббиёт воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Сергели туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Х.З.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилди.

Натижада, мазкур хонадонда сақланаётган, фуқаро Р.О.га тегишли бўлган “Нексия 3” русумли автоуловнинг ички қопламалари орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 177,2 миллион сўмлик 726 дона дори воситалари яширилганлиги фош қилинди.

Шундан сўнг, ушбу хонадондаги яна бир автомашина – фуқаро Қ.Ф.га тегишли “Ласетти” ҳам кўздан кечирилди.

Текширув давомида, мазкур автомобилда ҳам салон ички қопламалари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 510 миллион сўмлик 3400 дона дори воситалари яширилганлиги аниқланди.

Тадбир давомида, умумий қиймати 687 230 000 сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 90,3 миллион сўмлик дори воситалари ва тиббиёт анжомлари ноқонуний сақлаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

4.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг