Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
187 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
411
187 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди
Божхона ходимлари томонидан мунтазам ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
187 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро В.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автоулов юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 133 миллион сўмлик 72 дона телевизорлар ҳамда ушбу автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро М.М. томонидан олиб кетилаётган ва умумий қиймати 54 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган 1200 дона кир ювиш воситалари борлиги аниқланди.

Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган товарларнинг умумий қиймати 187 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг