Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
364
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Янги йил арафасида дунё бўйлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўлами сезиларли ортади. Аммо, байрамга ярашмайдиган қўштирноқ ичидаги завқ ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Ана шундай салбий оқибатларнинг олди олиниши мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги тезкор тадбир, Оҳангарон тумани ҳудудида ўтказилди. Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаро Х.Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, унинг юкхонасида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати  56,7 миллион сўмлик 49 642 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.М. бошқарувидаги яна бир “Нексия” белгиланган тартибда тўхтатилди.

Натижада, ушбу автомашинанинг салони ва юкхонасида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 28,2 миллион сўмлик 990 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 85 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг