Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
657
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан мустақиллик йилларида вилоят божхона хизмати органларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган, юртимиз осойишталиги ва иқтисодий хавфсизлиги йўлида жон фидо қилган божхона ходимлари хотираси ҳар доим ёдга олиниб келинмоқда.
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Янги йил байрами олдидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси жамоаси томонидан вилоят божхона хизмати органларида фаолият юритган, Ватанимиз олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган божхона ходимларининг оила аъзолари аҳволидан хабар олиниб, фарзандларига Президент совғалари топширилди.

Божхона ходимлари ҳамкасбларининг оила аъзолари ва фарзандлари билан суҳбатда бўлар экан, уларнинг яшаш шароитлари, муаммолари, фарзандларининг келажак орзулари билан қизиқди.

Келажакда оталари сингари божхоначи бўлишни орзу қилган фарзандларга уларнинг таълим олиши ҳамда жамиятда ўз ўринларини муносиб эгаллашлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳамда шароитлар яратилганлигини таъкидлаб, бунинг учун доимий равишда ўз устида ишлашлари учун тегишли тавсиялар беришди.

 

1.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг