Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гилзалар “Бест” ёрдамида фош этилди
510
Гилзалар “Бест” ёрдамида фош этилди
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни фақат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари рухсатномаси асосида олиб кириш мумкинлиги белгиланган.
Гилзалар “Бест” ёрдамида фош этилди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз қурол-яроқ ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Лекин, айрим фуқаролар томонидан ўқ-дориларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринишлар кўзга ташланмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари “Бест” лақабли хизмат ити ёрдамида, қўшни давлатдан кириб келган “Ман” русумли автотранспорт воситасини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро М.А томонидан 16 дона ов қуроли учун мўлжалланган 12 калибрлик бўш гильзалар олиб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг