Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
451
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Маълумки жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача бўлган заргарлик буюмларини юртимизга божхона тўловларисиз олиб киришларига рухсат этилади. Аммо, меъёрларга амал қилмасдан, мўмай даромад илинжида ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали юртимизга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро М.М.нинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс жами оғирлиги 145 грамм бўлган оқ ва сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб келаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Н.Х. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган оқ рангли металлдан ясалган умумий оғирлиги 124 грамм бўлган 23 дона заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб келаётганлиги аниқланди.

Фуқаро Ш.И.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва декларацияда ёзиб кўрсатилмаган 9 дона тўпламда оқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини қўшни давлатдан олиб кираётганлиги фош этилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг