Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
2570 дона сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
536
2570 дона сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Пандемия даврида барча хамжиҳатликда ушбу балога қарши курашаётган вақтда, қулай фурсатдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан мўмай даромад олиш ниятида бўлган фуқаролар афсуски ҳамон учраб турибди.
2570 дона сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари ходимлари томонидан ана шундай нопок инсонларга қарши курашиш тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Зангиота тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Х. бошқарувидаги автотранспорт воситасида олиб келинган, фуқаро Т.Э. га тегишли бўлган 2050 дона вирус блокаторларини шартли харидорга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Шундан сўнг, фуқаро Т.Э.га тегишли “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси ҳам кўздан кечирилганида, автоуловнинг орқа ўриндиғида 500 дона ҳамда фуқаро М.Х. бошқарувидаги “LACETTI” русумли автотранспорт воситасида 20 дона вирус блокаторлари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида, умумий қиймати 257 миллион сўмлик жами 2570 дона вирус блокаторларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг