Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган 28,5 миллион сўмлик косметика воситалари фош бўлди
462
Сифати кафолатланмаган 28,5 миллион сўмлик косметика воситалари фош бўлди
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган 28,5 миллион сўмлик косметика воситалари фош бўлди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Н. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина кабинасидаги йўловчи ўриндиғи устида турган кўк рангли полиэтилен пакет ичида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, 5 турдаги 30 қути бўлган, умумий қиймати 28,5 миллион сўмлик косметика воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

5.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг