Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – бу иллат, ундан холи бўлиш керак
322
Коррупция – бу иллат, ундан холи бўлиш керак
Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, қайси бир соҳада коррупцияга қарши курашиш тизими йўлга қўйилмаган бўлса, ушбу соҳа ривожланишдан тўхтаб қолишини кўриш мумкин.

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат балки жамият олдида турган асосий масалалардан бири эканлиги такрор-такрор қайд этиб келинмоқда.

Шу боисдан ҳам, давлатимиз раҳбари ўзларининг маърузаларида ушбу муаммога алоҳида эътибор қаратиб, “Бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз – мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган ёвуз иллат, яъни коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалаларини самарали ҳал этишдан иборат” дея айтиб ўтдилар.

Маълумки, солиқ ва бож ставкаларини пасайтирилиши ва айримларининг бекор қилиниши бюджет имкониятларини камайтиради. Аммо, ушбу муаммога солиқ ва божхона маъмурчилигини ислоҳ қилган ҳолда ечим топиш мумкин, яъни шу кунгача “яширин иқтисодиёт” ёрдамида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг бизнесини қонуний иқтисодиётга айлантириш натижасида инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни кўпайтириш лозим. Уларнинг онгига ҳалол фаолият юритишни рағбатлантириш, имтиёзлар бериш ва солиқ хамда божхона расмийлаштирувини соддалаштириш орқали сингдириш керак.

Бундан ташқари, кўпчилик халқаро экспертлар томонидан ҳар бир давлат ва мамлакатда фуқаролик жамияти институтлари ролини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишда улар фаолиятини ривожлантириш ва давлат органлари билан ҳамкорликни таъминлаш демократик  ҳуқуқий давлатнинг асосий шартларидан бири эканлиги қайд этилади.

Бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда коррупцияга қарши курашмаслик, жамиятдан ушбу муаммони яшириш ва унинг олдини олмаслик давлат учун ҳар томонлама салбий жиҳатдан таъсир кўрсатиши муқаррар.

Шу сабабли, ҳозирги кун шароитидан келиб чиққан ҳолда нафақат давлат органлари ходимлари, балки ҳар бир фуқаро онгида “Коррупция – бу иллат, ундан холи бўлиш керак!” деган фикрни шакллантириш лозим.

 

5.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг