Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тарихимиз келажагимиз пойдевори
533
Тарихимиз келажагимиз пойдевори
Бугунги кунгача Ўзбекистонда янгидан янги музейлар ташкил этилиб, улар маданий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланди.
Тарихимиз келажагимиз пойдевори

Уларнинг ичида Темурийлар тарихи давлат музейи алоҳида аҳамиятга эгадир.  Ушбу музей Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан,  маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттиради.

Божхона органларида ҳам ходимларнинг маданий ҳордиқ олишлари ҳамда уларнинг тарихий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирокида Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф уюштирилди.

Буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, давлат бошқаруви, ташкил этилган тузилмалар, уларнинг вазифалари, “Темур тузуклари” асарининг мазмун-моҳияти, бугунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги ходимларга мутахассислар томонидан сўзлаб берилди.

Ўтмиш аждодларимизнинг тажрибалари, маҳоратини ўрганиб, ундан сабоқ олиш ва амалда тадбиқ этиш ҳар бир авлоднинг бурчи ҳамда вазифаси ҳисобланади.

Зеро, тарих келажак пойдевори, авлодлар кўзгуси, бугун учун ибратдир. 

 

12.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг