Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш бугунги куннинг долзарб масаласи
694
Коррупцияга қарши кураш бугунги куннинг долзарб масаласи
Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда. Бу иллатга қарши кураш дунёнинг кўплаб мамлакатларини қамраб олмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳам коррупцияга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хозирги пайтда республикамизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Коррупцияга қарши кураш бугунги куннинг долзарб масаласи

Коррупцияга қарши кураш доирасида Божхона қўмитаси томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унда божхона органи қуйи тизимлари фаол иштирок  этиб келмоқда. Хусусан,Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида "Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари" мавзуида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Ушбу тадбирда пост бошлиғи Р.Мурзаев, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Н.Бобоқулов ва муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили Э.Утамуратов, Чирчиқ шаҳар прокурори Б.Иброхимов,Чирчиқ шаҳар солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Ж.Усмонов ҳамда Чирчиқ шаҳрида фаолият юритувчи ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этишди.

Чирчиқ шаҳар прокурори Б.Иброхимов йиғилиш кун тартибидаги масала бўйича сўзга чиқиб, “Коррупция – келажак кушандаси” мавзусида,  бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатлар ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Н.Бобоқулов Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 28 октябрдаги “Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 189-сонли буйруғининг мазмун моҳияти ҳақида маъруза қилиб, унда давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мақсади бу божхона органларининг юқори аҳлоқий меъёрларга содиқлиги, шунингдек, божхона ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттириш ва божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, коррупциянинг оқибатлари, унга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартариф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликни муқарарлиги таъкидлаб ўтилди.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари божхонага оид ҳар қандай муаммолар юзасидан туну-кун бошқарма раҳбариятига оғзаки, ёзма ёки телефон орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилиб, бу борада барчага ДБҚнинг қисқа рақамли 11-08 ва Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятларида учраётган муаммолар тўғрисида ўртоқлашиб, ушбу масалалар жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

 

22.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг