Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўқларни ноқонуний олиб ўтишга бўлган уриниш фош этилди
364
Ўқларни ноқонуний олиб ўтишга бўлган уриниш фош этилди
Божхона органлари томонидан қурол аслаҳаларнинг ноқонуний айланмаси доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.
Ўқларни ноқонуний олиб ўтишга бўлган уриниш фош этилди

  Хусусан, «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан кинология хизмати ёрдамида «Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро Й.Н.нинг багажи божхона кўригидан ўтказилганда, унинг чемоданиичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган жами 2 дона ўқотар қурол патронлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда хорижга учиб кетаётган фуқаро М.Б. нинг юклари сканер қурилмалари орқали божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, юклар орасида жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиш тақиқланган 1 дона ўқотар қурол патрони борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг