Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа
744
Коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан бири ҳисобланади деб айтишимиз мумкин, албатта.

Ушбу қонун ижроси доирасида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан шахсий таркиб ўртасида коррупция ва тамагирликка қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бўлим томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида комплекс таркибидаги чегара ва ТИФ божхона постлари ҳамда бошқарма аппаратидаги ходимларнинг иш фаолиятини ўрганиш, уларнинг ҳушёрлигини ошириш ва хизмат жараёнини тўғри ташкил этилганлигини ўрганиш мақсадида текширувлар ўтказилиб берилмоқда. Ушбу текширувлар натижасига кўра ходимлар билан индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ўтказилди.

Шу билан бирга, коррупция холатларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар - ходимларнинг рухий ва жисмоний ҳолатлари, оилавий муаммоларидан тортиб маҳалладаги шароитлар ҳам доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда. Зарур ҳолларда ходимларга моддий ва руҳий ёрдам кўрсатилмоқда. Оила тинч бўлса – Ватан тинч деганларидек, коррупцияга қарши курашишда муаммонинг катта-кичиги бўлмайди.

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг