Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
308
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Янги йил арафасида дунё бўйлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўлами сезиларли ортади. Аммо, байрамга ярашмайдиган қўштирноқ ичидаги завқ ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

Ана шундай салбий оқибатларнинг олди олиниши мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан мунтазам тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан,Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари портловчи моддаларни қидириш йўналиши бўйича ўргатилган “Граф” лақабли хизмат ити ёрдамида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро У.Қ. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автоулови тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автоулов юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати  303 150 000 сўмлик 315417 дона пиротехника воситалари борлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг