Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байрам шукуҳи ҳамон давом этмоқда
752
Байрам шукуҳи ҳамон давом этмоқда
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Байрам шукуҳи ҳамон давом этмоқда

Тадбирда пост бошлиғи  Жаҳонгир Саидов сўзга чиқиб, шахсий таркибга барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллиги билан табриклаб, конституцияда ўзбек давлати тарихчилиги анъаналари ва буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ҳамда инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини унинг ҳар бир моддасидан англаш мумкинлигини айтиб ўтди.

Ж.Саидов сўзини давом эттириб, бош қомусимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва келгусидаги ҳаёт тарзини янада яхшилаш кўрсатилганини айтиб ўтди.     

Байрам шукуҳи ҳамон давом этмоқда.

 

 

 

9.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг