Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
265
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан нафақат чегарада, балки ички ҳудудда ҳам пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, «Тошкент - Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши  тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Ш.Қ. га тегишли юклар тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу шахсга тегишли картон қутиларда косиблик буюмларига ўралган, хорижда ишлаб чиқарилган ва республикага ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 3 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг