Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
151 миллион сўмлик найранг иш бермади
348
151 миллион сўмлик найранг  иш бермади
“Тошкент – Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
151 миллион сўмлик найранг  иш бермади

Тадбир давомида жисмоний шахсларга берилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда товарларни божхона чегарасидан ўтказиб, сўнг уларни ички бозорда ноқонуний тарзда сотиш пайида бўлган шахслар қўлга олинди.

Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортининг йўловчиларни кутиб олиш жойида хорижий аварейс орқали учиб келган йўловчилардан тилладан ясалган заргарлик буюмларини йиғиб олиб, аэропорт ҳудудини тарк этаётган фуқаро И.А. ходимлар томонидан тўхтатиб, шахсий кўрикдан ўтказилди.

Шахсий кўрик натижасида, унинг ёнидаги қора рангли сумкада 5 нафар йўловчилардан ноқонуний тарзда йиғиб олинган, умумий қиймати 151 миллион сўмлик 322,53 грамм оғирликдаги тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг