Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар «Вольво»лардаги найрангларни фош этишди
341
Божхоначилар «Вольво»лардаги найрангларни фош этишди
Турли қинғир режалар асосида товар-моддий бойликларни божхона назоратини четлаб юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар «Вольво»лардаги найрангларни фош этишди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Вольво” русумли юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада автоуловда ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 69,6 миллион сўмлик, 8 дона автомобил дискалари, 8 дона енгил автотранспорт воситалари учун шиналар, 13 қути турли лампалар ва 12 дона оғир хўжалик техникалари учун форсункалар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда мазкур постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро И.А. бошқарувидаги “Вольво” русумли юк автотранспорти божхона кўригидан ўтказилди.

Кўздан кечириш жараёнида ушбу автомашина юкхонасида умумий қиймати 315,3 миллион сўмлик махсус кийимлар учун мўлжалланган матолар ва қурилиш анжомлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг