Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёхвандлик - аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик мавзуида тадбир бўлиб ўтди
900
Гиёхвандлик - аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик мавзуида тадбир бўлиб ўтди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида “Гиёҳвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” мавзусида ўқув-машғулоти бўлиб ўтди.
Гиёхвандлик - аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик мавзуида тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари А.Олимов, М.Джураев ҳамда пост бошлиғи Ж.Саидовлар иштирок этишди.

Тадбирда А.Олимов Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг “Наркотик моддаларнинг суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастури” хақида тушунтиришлар бериб ўтди.

А.Олимов сўзида давом этар экан, бугунги кунда эришилган ютуқларга қарамасдан, ташқи наркоэкспансия, ёшларни наркотик моддаларни истеъмолига жалб қилиш каби замонавий геосиёсий вазиятнинг таҳдидлари долзарблигича қолаётганлигини таъкидлади.

Маърузада Ўзбекистонни янги транспорт коридорларини яратиш бўйича бир қатор кенг қамровли лойиҳаларда иштирок этиши халқаро савдони ривожланишига, транзит юк оқимларини кўпайишига, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайишига асос бўлаётганлиги айтиб ўтилди. Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун шароитларни яратилиши билан бир вақтда истеъмол товарлари ва маиший техника кўриниши остида қалбаки товар-кузатув ҳужжатларни, шунингдек, яширишнинг мукаммал услубларини қўллаш орқали гиёҳванд моддаларни янги маршрутлардан транзит олиб ўтиш хавфи ҳам ортаётганлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ходимлардан чегара постида хизмат вақтида ҳушёр бўлиш, қонунбузилиш ҳолати аниқланганида қай тартибда иш олиб бориш ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига ўқув қўлланмалар тарқатилиб,  уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.  

25.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг