Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
268,4 миллион сўмлик маиший техника товарларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
477
268,4 миллион сўмлик маиший техника товарларининг  ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Сифати кафолатланмаган маиший техника воситаларини турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
268,4 миллион сўмлик маиший техника товарларининг  ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти худудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Г.К. бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида автомашина юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро М.Н.га тегишли, умумий қиймати 223,4 миллион сўмлик чангютгичлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Б.Д. бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 45 миллион сўмлик жами 30 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг