Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
345
Заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
Юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда заргарлик буюмларини олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Тошкент халқаро аэропортига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро К.С.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

 Натижада, юклар орасида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 14,6 миллион сўмлик 64,83 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолт юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг