Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тери маҳсулотларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди
231
Тери маҳсулотларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тери маҳсулотларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатга чиқиб кетиш учун кириб келган фуқаро Н.К.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 20,5 миллион сўмлик жами 16 дона турли хил ўлчамдаги тери маҳсулотларини Ўзбекистондан қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг