Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ғишткўприк” чегара божхона постида Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ўрганилди
432
“Ғишткўприк” чегара божхона постида Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ўрганилди
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ғишткўприк” чегара божхона постида Ўзбекистон Республика Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва халққа йўллаган 2020 йил 24 январдаги Мурожаатномасида божхона органларига белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси бўйича, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи С.Назаров, “Ғишткўприк” чегара божхона пост бошлиғи ўринбосари Ч.Чоршанбиев ва шахсий таркиб ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Мурожаатномада божхона соҳаси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш режими”да саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлиги алоҳида эътиборга олиниб, тушунтиришлар берилди.

С.Назаров Президент мурожаатномасида келтирилган муҳим масалаларни ўқиб эшиттирди.

Тадбирда таъкидланганидек, Европа Иттифоқи тузилмалари билан яқин ҳамкорликда мамлакатимизда кенгайтирилган савдо преференциялари – “GSP+” тизимини татбиқ этиш бўйича, муҳим қадамлар ташланди. Ушбу тизим келгусида республикамизда ишлаб чиқариладиган 6 мингдан зиёд турдаги маҳсулотларни Европа бозорига бож тўламасдан олиб кириш имконини беради. Бу, ўз навбатида, биргина тўқимачилик маҳсулотларининг йиллик экспортини 300 миллион долларга ошириш учун шароит яратади.

Янги экспорт бозорларига чиқиш давлатимизнинг энг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолади.

Ўзбекистон яқинда Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди. Ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

Келгуси йилда корхоналарга хомашё сотиб олиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 100 миллион доллар ажратилиши маълум қилинди.

Экспорт қилувчиларга чет элда савдо уйлари ва дўконлар очиш ҳамда реклама харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Давра суҳбатида Мурожаатномада муҳтарам Президентимиз айтиб ўтганларидек олдимизга мамлакатимизни “Учинчи Ренессанс” пойдеворини барпо этиш ва ушбу мақсад йўлида барчамиз фидойилик намунасини кўрсатишимиз лозимлиги таъкидланди.

9.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг