Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ғишткўприк” чегара божхона постида “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови экспертларининг учрашуви бўлиб ўтди
405
“Ғишткўприк” чегара божхона постида “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови экспертларининг учрашуви бўлиб ўтди
Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постида хизмат қилаётган аёллар билан Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масаласи бўйича комиссия томонидан ўтказилаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови экспертларининг учрашуви ташкил этилди.

“Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилган энг яхши хуқуқни муҳофаза қилиш органи” номинациясида танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини тақдим этган Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган фаолиятни ўрганиш мақсадида хайъат экспертлари Олий Мажлиси Сенати сенатори Боқиев Фарход Эсанович, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси бош маслаҳатчиси Шотурсунова Нодира Насировна “Ғишткўприк” чегара божхона постида ташриф буюришди.

Шунингдек, учрашувда Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши вакиллари У.Пирмухамедова, М.Абдувоҳидов, Давлат божхона хизмати органларидаги Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларининг қўмита ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси шаҳодатланган аёллларининг вакилалари иштирок этишди.

Тадбирни очар экан, ДБҚ Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Ҳабибов республикамизда илк бора вазирлик ва қўмиталар ўртасида ўтказилаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, танловда иштирок этишдан асосий мақсад нафақат совриндор бўлиш, балки бу борада тизимда амалга оширилаётган ишларни тўғри йўлга қўйиш ва сарҳисоб қилишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда, ДБҚнинг 2020 йил 29 июндаги “Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг 2020 йил 2 июлдаги тегишли буйруғи қабул қилиниб,  вилоят божхона бошқармасидада хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши тасдиқланганлиги, шунингдек, бошқарманинг 2020 йил 11 ноябрдаги 150-сон буйруғи билан Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотининг қайта ташкил этилганлиги айтиб ўтилиб, уларнинг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ҳозирги кунда Тошкент вилояти  божхона бошқармасида 69 нафар аёллар хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда аёлларимиз вилоят божхона бошқармаси аппарати, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида турли лавозимларда самарали хизмат қилиб келмоқдалар.

Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлиси Сенати сенатори Ф.Боқиев, сўнгги йилларда Сента томонидан амалга оширилган ҳусусан, ижтимоий муҳофаза қилиш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси бош маслаҳатчиси Н.Шотурсунова танлов жараёнига оид бир қатори саволлар билан мурожат қилиб, амалга оширилган ишлар бўйича маълумотга эга бўлди. Ўз навбатида постда хизмат қилаётган аёл ходималарни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Шундан сўнг, учрашув иштирокчилари “Ғишткўприк” чегара божхона пости иш фаолияти билан танишиб, пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва ходимларга, шу жумладан аёлларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

 

12.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг