Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар салкам 56 млн. сўмлик дориларнинг яширин савдосига чек қўйишди
449
Божхоначилар салкам 56 млн. сўмлик дориларнинг яширин савдосига чек қўйишди
Аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжидан мўмай даромад орттириб қолиш мақсадида фойдаланишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилди.
Божхоначилар салкам 56 млн. сўмлик дориларнинг яширин савдосига чек қўйишди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаролардан бири хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 1304 дона “Аквавит-Д3” дори воситасини 3200 АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Дорихонадан ташқари ҳудудда ноқонуний реализациядан тўхтатиб қолинган мазкур дори воситаларининг умумий қиймати салкам 56  млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

26.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг