Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Манзил

Фарғона шаҳар, ал-Фарғоний кўчаси, 52а-уй

Индекс

150100

Мўлжал

Фарғона шаҳар “Бирлашган Диспетчерлик Маркази”га эга бўлган Фарғона водийси Магистрал каналлар тизими бошқармаси қарама-қаршисида жойлашган.

Телефон

0(373) 244-67-75

Факс

0(373) 244-67-32

Ишонч телефони

0(373) 244-67-31

e-mail

fergana@customs.uz,       fergana_customs@ехаt.uz

Жамоат транспорти

Фарғона-Марғилон йўналишидаги 10, 3 рақамли автобуслар ҳамда 5 йўналишдаги Дамас автомашина такси маршурутлари қатнайди

Бошқарма манзили харитаси

Бошқарма ҳақида қисқача маълумот

1983 йил Собиқ Совет қўшинларининг Афғонистондаги чекланган контингентига хизмат кўрсатувчи Тошкентдаги Тузель ҳарбий аэродромига заҳира сифатида, Фарғона ҳарбий аэродромидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Шундан сўнг, Фарғона аэродромида собиқ СССР Министрлар Совети ҳузуридаги Давлат божхона назорати Бош бошқармасига қарашли Тошкент божхонасининг 3 нафар ходимлари томонидан ҳарбий самолётларда олиб кетилаётган ва олиб келинаётган юкларни божхона назоратидан ўтказиш ишлари ташкил этилди. 1988 йил октябрь ойидан бошлаб эса Тошкент божхонаси негизида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси божхонаси таркибида “Фарғона” божхона пости фаолиятни бошлади. 1991 йил апрель ойида мазкур божхона пости СССР Министрлар Совети ҳузуридаги Давлат божхона назорати Бош бошқармасига қарашли Фарғона божхонасига айлантирилди ва унинг таркибига Андижон ва Наманган вилоятлари аэропортларидаги божхона постлари ҳам киритилди. 1992 йил ноябрь ойидан буён эса вилоят божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий таркибий тузилмаси сифатида фаолият олиб борди. 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат божхона хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишнинг қўшимча чоралари тўғрисида қарорига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 14 июлдаги ПҚ-2208-сон қарорига мувофиқ Фарғона вилояти божхона бошқармасида 7 та биринчи тоифали, 7  та иккинчи тоифали божхона постлари ажратилди. Булар: 9 та чегара божхона постлари ҳамда 5 та ташқи иқтисодий фаолият божхона постларидир.

Божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали

Лавозими

Исми-шарифи

Қабул кунлари

Бошқарма бошлиғи

Азимов
Ихволжон
Омонбаевич

Чоршанба 0800 - 1700

Жума  0800 - 1700

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б.

Клычев Максудбек Рахимберганович

Пайшанба 0800 - 1700

Шанба 0800 - 1700

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

Ибрагимов Иброхимжон Муминович

Душанба 0800 - 1700

Жума 0800 - 1700

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

Толипов Ботирали Собиржонович  

Сешанба, 0800 - 1700

Чоршанба 0800 - 1700

Божхона бошқармаси таркибий тузилмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакилларини қабул қилиш

жадвали

Масъул бўлим ва гуруҳлар

Қабул кунлари

Қабул вақти

Бўлим бошлиқлари

Ҳар куни

Ҳар куни 0800 - 1700

Бошқарма тасарруфидаги постлар ҳақида маълумот

Пост номи

Пост ҳақида

қисқача маълумот

Манзили

Боғланиш учун телефонлар

“Андархон” чегара божхона пости (2-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасидан 135 км узоқликда жойлашган. “Андахон” чегара божхона пости - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган.

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида Андархон қишлоғининг А376-рақамли Қўқон-Конибодом йўлида,

73-229-09-97

“Фарғона аэропорт” чегара божхона пости. (1-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасидан 4 км узоқликда жойлашган. “Фарғона аэропорт” чегара божхона пости, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган авиатранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар, уларнинг қўл юклари ҳамда багажларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган.  

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳар Аэропорт кўчаси №16-уйда,

73-241-59-93

“Бешариқ” темир йўл чегара божхона пости. (2-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасидан 135 км. узоқликда жойлашган. “Бешариқ” темир йўл чегара божхона пости - темир йўл божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган темир йўл транспорт воситалари, уларда ташилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган.

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги Сувонобод темир йўл бекати ёнида,

 95 400-67-02

“Водий” ТИФ божхона пости. (1-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасидан 8 км. узоқликда жойлашган. “Водий” ТИФ божхона пости - божхона юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилади. Шунингдек, авто ва темир йўлдаги товарларни расмийлаштиришга ихтисослаштирилган.

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳар Ёруғлик кўчаси №19-уй “Фарғонаулгуржисавдо” МЧЖ биносининг 2-қаватида,

73-243-86-61

“Киргули” ТИФ божхона пости. (1-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасидан 10 км. узоқликда жойлашган. “Киргули” ТИФ божхона пости - божхона юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилади. Шунингдек, авто ва темир йўл транспортида ташиладиган юкларни расмийлаштиришга ихстисослаштирилган.

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳар, Кимёгарлар кўчаси №1-уй “Фарғонаазот” АЖ ҳудудида,

73-242-66-19             73-242-66-47

“Қувасой” ТИФ божхона пости.  (2-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигадан 33 км. узоқликда жойлашган. “Қувасой” ТИФ божхона пости - божхона юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилади. Шунингдек, авто ва темир йўл транспортида ташиладиган юкларни расмийлаштиришга ихстисослаштирилган.

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳар, Мустақиллик кўчаси №138-уйда,

73-372-21-99

“Қўқон” ТИФ божхона пости. (1-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигача 95 км. узоқликда жойлашган. “Қўқон” ТИФ божхона пости - божхона юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилади. Шунингдек, авто ва темир йўл транспортида ташиладиган юкларни расмийлаштиришга ихстисослаштирилган.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар Шохруҳобод кўчаси №2-уй Қўқон темир йўл станцияси ёнида,

95-401-28-79

“Марғилон” ТИФ божхона пости. (2-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигача 15 км. узоқликда. “Марғилон” ТИФ божхона пости - божхона юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилади. Шунингдек, авто ва темир йўл транспортида ташиладиган юкларни расмийлаштиришга ихстисослаштирилган

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳар Бобораҳим Машраб кўчаси №1-уй Марғилон темир йўл станциясининг юк саройида жойлашган,

95-401-19-21

“Риштон” чегара божхона пости. (2-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигача 48 км. бўлган узоқликда жойлашган. “Риштон” чегара божхона пости - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган “Риштон” чегара божхона пости орқали:

- Ҳозирги кунда фақат Фарғона вилоятининг Риштон тумани Чўнғара қишлоғи фуқаролари ҳамда Қирғизистон Республикаси Қадамжой райони ва Риштон тумани фуқаролари пиёда ҳаракатланишлари учун очиқ.

Фарғона вилоятининг Риштон шаҳри Хўжа Илғор МФЙ Фарғона кўчаси, 4Р-149-сонли Риштон-Сўх автойўлида

73-452-40-78

Сўх” чегара божхона пости. (1-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигача 130 км. бўлган узоқликда. “Сўх” чегара божхона пости - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган божхона постидир. “Сўх” чегара божхона пости орқали:

- Сўх туманида яшовчи фуқаролар;

- Транзит равишда ҳаракатланаётган Қирғизистон Республикаси фуқаролари харакатлана оладилар.

Фарғона вилоятининг Сўх тумани Ровон қишлоғи Сўх тумани ДСИнинг биринчи қаватида жойлашган

95-401-67-38

“Ўқчи” чегара божхона пости. (2-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигача 68 км. бўлган  узоқликда. “Ўқчи” чегара божхона пости - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган. Хозирги кунда ҳаракати тўхтатилган.

Фарғона вилоятининг жанубий қисми Риштон туманидаги “Газомбори” ёнида, 4К-880-рақамли автойўлда жойлашган

чегара ҳудуд бўлганлиги учун алоқа рация орқали амалга оширилади

“Фарғона” чегара божхона пости. (1-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигача 38 км. бўлган узоқликда жойлашган. “Фарғона” чегара божхона пости - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган.

Фарғона вилоятининг Фарғона тумани Юқори Водил қишлоғи 4Р-144 автойўлда

73-353-21-41

“Ўзбекистон” чегара божхона пости. (1-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигача 48 км. бўлган узоқликда жойлашган. “Ўзбекистон” чегара божхона пости - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган.

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳар Ўзбекистон кўчаси 4Р-143-сонли Фарғона-Қувасой йўналишида

95-400-67-300                                   73-229-09-98

“Равот” чегара божхона пости. (2-тоифали божхона пости)

Фарғона вилояти божхона бошқармасигача 130 км. бўлган узоқликда жойлашган. Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Конибодом тумани билан чегарадош. Ушбу чегара ўтказиш пункти орқали авто транспорт воситалари ҳамда уларда ташилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш учун ихтисослаштирилган.

Фарғона вилояти Бешариқ тумани жанубий қисмида Қашқар ҚФЙ Воррух-Дашт МФЙ, Воррух қишлоғида, “4Р-147” рақамли Фарғона-Исфара автомобиль йўлида

73-229-09-96

Бошқарманинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи ходими ва ҳудудий божхона органлари фаолиятига доир ахборотларни тақдим этувчи масъул шахс ҳақида маълумот

Исми шарифи

Боғланиш учун маълумотлар

Сативалдиев Шавкат Исраилович

+998999151440

 

Янгиликлар
Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси фош этилди

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний равишда мамлакатимизга кириб келиши, сақланиши ва реализация қилинишига қарши тизимли равишда тезкор тадбирлар ...

22.04.2021

Сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотларини божхона назоратини четлаб ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш ...

22.04.2021

Чорвачилик иқтисодиётнинг муҳим соҳаси сифатида

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, унинг етарли заҳираларини яратиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

17.04.2021

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

17.04.2021

“Портер”га яширилган 141 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди

Товар-моддий бойликларининг мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

16.04.2021

«Нексия»даги 16 кг. “мўмиё”ни яшириш наф бермади

Чегара божхона постлари орқали товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб ...

14.04.2021

Дамас салонига яширилган уяли алоқа воситалари фош этилди

Мамлакатимизда яширин ва хуфиёна иқтисодиётнинг ривож топишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг республикага ноқонуний йўллар ...

14.04.2021

Амир Темур иккинчи Ренессанс ҳомийси

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармасида навбатдаги тадбир бўлиб ...

9.04.2021

Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларини яшаш хонадонида ноқонуний сақлаётган шахсни фош этишди

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш ва реализация қилинишига қарши курашиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2.04.2021

355 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

30.03.2021

625 миллион сўмлик найранг иш бермади

Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

27.03.2021

Ҳужжатларда 800 миллион сўмлик товарларни яшириш наф бермади

Товар моддий бойликларини божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

26.03.2021

Ўсимлик зараркунандаларига қарши 77 млн. сўмлик дори воситаларининг сифати кафолатланганми?

Божхона органлари томонидан нафақат сифати, балки атроф-муҳит ва ўсимликлар дунёсига таъсири кафолатланмаган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган дори воситаларининг мамлакатимизга кириб ...

22.03.2021

Фарғонада божхоначилар минифутболда 2-ўринни қўлга киритишди

Наврўз умумхалқ миллий байрами муносабати билан Фарғона вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши томонидан вилоятдаги барча ҳуқуқни ...

22.03.2021

Фарғонада 430 миллион сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш режаси фош этилди

Товар-моддий бойликларини ноқонуний равишда мамлакатимизга олиб кирилиши, сақланиши ва айланишига қарши божхона органлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.

22.03.2021

351 миллион сўмлик товар моддий бойликларни яширинча олиб киришга уриниш фош бўлди

Товар-моддий бойликларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли тарзда кураш олиб борилморқда.

19.03.2021

Дроннинг ноқонуний парвозига якун ясалди

Мамлакатимизга учувчисиз учиш қурилмаларини ноқонуний олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

19.03.2021

Ғилдирак ичига нималар яширилган эди?

Божхона органлари томонидан мамлакатимизга акциз маркалари билан маркаланмаган ва сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган тамаки ҳамда алкоголь маҳсулотларини ноқонуний олиб ...

15.03.2021

“Осма вентилятор” операциясига чек қўйилди

Товар моддий бойликларини юртимизга божхона назоратини четлаб олиб ўтишга бўлган уринишларга божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

10.03.2021

Аёллар ўртасида ташкил этилган спорт мусобақалари муросасиз курашларга бой бўлди

Мамлакатимизга кириб келаётган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида аёллар иштирокида кўплаб тадбирлар ва ...

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг