Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Манзил

Нукус шаҳри Т.Қайыпбергенов кўчаси, 57.

Индекс

230100

Мўлжал

И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи

Телефон

0 (361) 224-97-00,

Ишонч телефони

0 (361) 224-90-86

e-mail

nukus@customs.uznukus_ customs@exat.uz

Жамоат транспорти

7, 8, 14, 26, 28, 34, 54, 67, 77

Бошқарма манзили харитаси

Бошқарма ҳақида қисқача маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг шимолий ғарбида, Амударё этакларида ва Оролнинг жанубий соҳилида 166,6 кв. км. лик майдонда жойлашган. Хозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида  1 млн. 791,1 минг киши истиқомат қилади. Пойтахти Нукус шаҳри, Тошкент шаҳридан 1255 километр масофада жойлашган. Қорақалпоғистон Республикаси Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари билан чегарадош. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат чегараси узунлиги 1798,07км. ни ташкил этади. Шундан,  Туркманистон билан 814,32 км., Қозоғистон Республикаси билан 983,75км.  

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги Давлат чегарасининг 297 км. қисми Орол денгизи ва Сариқамиш кўли бўйлаб сувликдан, 1228 км. қисми Устюрт текислиги ва Қизилқумдан, қолган 267 км. қисми аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари бўйлаб ўтган.

Ҳозирги кунда республикада мавжуд божхона постлари сони
8 та бўлиб улардан 3 таси “ТИФ” божхона постлари бўлса қолган 5 таси чегара божхона постлари ҳисобланади.

Божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали

Лавозими

Исми-шарифи

Қабул кунлари

Бошлиқ

Хожиматов Олимжон Хамиджанович

сешанба

шанба

(9.00дан-18.00 гача)

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Муқимов Асроржон Расулович

душанба

жума

(09.00 дан-18.00 гача)

Бошлиқ

ўринбосари

Назарбаев Нурсултан Оринбай ули

пайшанба

(9.00 дан-18.00гача)

Бошлиқ

ўринбосари

Тасбаев Айбек Дамирович

чоршанба

(9.00дан-18.00гача)

Божхона бошқармаси таркибий тузилмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакилларини қабул қилиш жадвали

Масъул бўлим ва гуруҳлар

Қабул кунлари

Қабул вақти

Божхона назоратини ташкил этиш бўлими

Ҳар ойнинг              1- ва 16-саналари

9.00-18.00

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими

Ҳар ойнинг              2- ва 17-саналари

9.00-18.00

Ташкилий назоарт ва таҳлил бўлими

Ҳар ойнинг              3- ва 18-саналари

9.00-18.00

Кадрлар бўлими

Ҳар ойнинг              4- ва 19-саналари

9.00-18.00

Юридик хизмат

Ҳар ойнинг              5- ва 20-саналари

9.00-18.00

Божхона тўловлари бўлими

Ҳар ойнинг              6- ва 21-саналари

9.00-18.00

Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими

Ҳар ойнинг              7- ва 22-саналари

9.00-18.00

Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими

Ҳар ойнинг              8- ва 23-саналари

9.00-18.00

     

Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи

Ҳар ойнинг              10- ва 25-саналари

9.00-18.00

Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими

Ҳар ойнинг              11- ва 26-саналари

9.00-18.00

Ҳарбий сафарбарлик, ФВИ ва жанговар тайёргарлик гуруҳи

Ҳар ойнинг              12- ва 27-саналари

9.00-18.00

Ахборот-коммуникация технологиялари гуруҳи

Ҳар ойнинг              13- ва 28-саналари

9.00-18.00

Моддий-техника таъминоти ва капитал қурилиш бўлими

Ҳар ойнинг              14- ва 29-саналари

9.00-18.00

Молия-иқтисодиёт бўлими

Ҳар ойнинг              15- ва 30-саналари

9.00-18.00

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқа гуруҳи

Ҳар ойнинг             16- ва 31-санаси

9.00-18.00

Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

Ҳар ойнинг              10- ва 20-саналари

9.00-18.00

Бошқарма тасарруфидаги постлар ҳақида маълумот

Пост номи

Пост ҳақида

қисқача маълумот

Манзили

Боғланиш учун телефонлар

“Нукус-Аэропорт” чегара божхона пости.

 

Пост ташкил этилган сана: 1991 йил октябрь. Ҳалқаро йўналишдаги авиарейслар давомида йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажларини ҳамда божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган авиатранспорт воситалари ва уларда олиб ўтилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилишини таъминлайди. (2-тоифа)

Нукус шаҳар, А.Досназаров кўчаси рақамсиз уй, “Нукус” халқаро аэропорти биносида жойлашган.

 0 (361)

226-03-59

 

“Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости

Божхона пости “Умид-Нукус” МЧЖ биносида  бошқармадан 9 км. масофада жойлашган. (2-тоифали)

Божхона пости томонидан 3 та очиқ, 1 та ёпиқ турдаги божхона омборлари назорат қилинади. ҚҚУлгуржиСавдо” ОАЖга қарашли очиқ турдаги божхона омбори, “Умид-Нукус”МЧЖга қарашли очиқ турдаги божхона омбори, “ООО ҚУРЫЛЫС САНААТ”МЧЖга қарашли очиқ турдаги божхона омбори ва Hyundai Engineering Со., Ltd ёпиқ турдаги божхона омбори.

Божхона пости “Ўзтемирйўлконтейнер” ОАЖ Нукус филиали ҳамда “Нукус” темир йўл станцияси билан иш олиб боради. Нукус шаҳар, Кызкеткен МФЙ Жанубий саноат зонаси ҳудудида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолият юритадиган корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатади. Жумладан, OOO "Xojayli Agrosanoat Markazi" “REGAL SEED” МЧЖ, “SILVER COBWEBS” МЧЖ, “Mega Amudarya” МЧЖ, “Bek Broker” МЧЖ, “ORIENT TECHNOLOGY”, “Amudarya TEKS” МЧЖ, УП РУК "УЗЙЎЛБУТЛАШ", "Optovik Uni Trade" LLC, СП ООО "LANEXTRAKT", ООО "KOSSOR OPERATING COMPANY" (KOC), ПУ SAMSUNG ENGINEERING CO.LTD, СП ООО"NATURAL GAS-STREAM", “Нукус Текстиль” МЧЖ, “Elite Stars Textile” МЧЖ, “Узпроммашимпэкс” ДАК ва “Узмарказимпэкс” ДАК, УДП "Устюртгаз" ҳамда бошқа йирик ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган товарлар экспорти ва импорти жараёнида божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширади.

Нукус шаҳар, Кызкеткен МФЙ Жанубий саноат зонаси ҳудуди

0 (361)

224-90-09,
0   (361)

224-95-59

“Хўжайли” чегара божхона пости

 

“Хўжайли” чегара божхона пости 2004 йил 19 ноябр куни имзоланган “Ўзбекистон Республика Ҳукумати ва Туркманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Давлат чегарасининг ўтказиш пунктлари тўғрисида”ги Битим билан тасдиқланган ўтказиш пунктлар рўйхатига киритилган. Постнинг авто ўтказиш пунктининг мақоми Ҳалқаро йўналишда.
(2-тоифали) Божхона пости Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидан 35 км узоқликда жойлашган. Туркманистоннинг (Ташовуз вилояти Акдепе этрапы) “Кўна-Урганч” божхона пости билан чегарадош.

Хўжайли” чегара божхона пости Хўжайли тумани Дўстлик ОФЙ ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон чегарасидан
0,6 км.лик масофада “А381” автомагистралида жойлашган.

+99895

601-35-03

 

“Даут-ата” чегара божхона пости

 

Даут-ата” чегара пости 2006 йил 20 март куни имзоланган Ўзбекистон Республика Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Давлат чегарасининг ўтказиш пунктлари тўғрисида”ги Битим билан тасдиқланган ўтказиш пунктлар рўйхатига киритилган. Постнинг авто ўтказиш пунктининг мақоми Ҳалқаро йўналишда. (тоифадан ташқари)  Божхона пости Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидан 450 км узоқликда жойлашган.

“Даут-ата” чегара божхона пости - божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган.

Постда замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида автоуловда ташиладиган катта ҳажмли юкларни божхона назоратидан ўтказувчи инспекцион-кўрик комплекси, радиацион портал мониторлари, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, вақтини тежаш, назорат жараёнини тезлаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш учун рентген аппаратлари, қимматбаҳо металл буюмлар таркибини аниқлаб, таҳлил этувчи металлоанализатор билан жиҳозланган.

“Даут-ата” чегара божхона пости Қўнғирот тумани, А380-сонли Бейнеу-Қўнғирот йўналишида жойлашган.

0 (361)

224-92-90,
0 (361)

224-92-91

 

“Тўрткўл” ташқи иқтисодий фаолият

божхона пости

 

Божхона пости Тўрткўл тумани Самарқанд кўчаси рақамсиз уйда жойлашган. “Тўрткўл-Нон” МЧЖ маъмурий биносида бошқармадан 172 км. масофада жойлашган.
 (2-тоифали) Божхона пости томонидан 2 та (очиқ турдаги) божхона омборлари назорат қилинади: ООО "Турткул-Нон", "To`rtko`l Kunjuti" МЧЖ.

Божхона пости Тўрткўл, Мискин, Элликқалъа темир йўл станциялари билан иш олиб боради.

“Global-national-tex”, “ASTERA TEXTILE” МЧЖлар, “Баходир ва К” ХК “To'rtko'l Don Mahsulotlari”, “To'rtko'l universal ulgurji savdo bazasi” ва “UNIVERSAL BO'STON” МЧЖ ҳамда бошқа йирик ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган товарлар экспорти ва импорти жараёнида божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширади.

Тўрткўл тумани, Самарканд кўчаси р/уй

 

0(361)
533-16-49

“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости

 

“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости
1997 йил 13 октябрьда  ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.1998 йилдаги 489-сон қарорига асосан “Қорақалпоғистон” темир йўл бекати маъмурий биносидан пост учун хизмат хоналари ажратилган. (тоифадан ташқари) Пост мақоми – халқаро, “Каракалпакия” темир йўл чегара божхона пости 2001 йил 16 ноябрда Остона шаҳрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисида”ги Битим билан тасдиқланган ўтказиш пунктлар рўйхатига киритилган. Божхона пости Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидан  450 км узоқликда жойлашган.  Қозоғистоннинг “Бейнеу” темир йўл божхона пости билан чегарадош, чегара божхона постининг қарама-қарши томонида 100 км оралиқ масофада жойлашган Қозоғистон Республикасининг “Бейнеу” божхона пости фаолият юритади. “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости орқали асосан чегарадош ва чегарадош бўлмаган учинчи давлатлардан келаётган, шунингдек транзит ҳаракатланаётган фуқаролар, товарлари божхона назоратидан ўтказилади.

“Қорақалпоғистон” темир йўл бекати маъмурий биноси

+99895

601-35-02

 

“Найманкўл” темир йўл чегара божхона пости

 

Божхона пости 1996  йил
15 ноябрда ташкил этилган. (2-тоифали) Пост темир йўл чегара божхона пости ҳисобланиб, унинг асосий вазифаси божхона чегараси орқали темир йўл транспорт воситаларида олиб ўтилаётган товарлар, ҳаракатланётган темир-йўл вагонлари, фуқароларни яъни, темир йўл ходимларини ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишдан иборат.

Тахиатош тумани, “Найманкўл” ОФЙ

+99895

601-35-11

“Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият

божхона пости

 

Божхона пости томонидан 3 та (очик турдаги) божхона омборлари назорат қилинади. (1 тоифали) “Бек-Брокер”, “Kungrad Logistics” ва “Modus Best” МЧЖга қарашли очик турдаги божхона омбори. Божхона пости Кўнғирот, Кунхожа, Қирқ-қиз темир йўл станциялари билан иш олиб боради. Доимий муассаса “GS Engineering&Construction” Co Ltd, "Samsung Engineering" Co Ltd, “Hyundai Engineering” Co Ltdлар, СП ООО"NATURAL GAS-STREAM", ООО "Газлинефтегаздобыча", ПУ "CNPC XIBU DRILLING ENGINEERING COMPANY LIMITED", УП “Кунгирот Сода завод”, “УзКорГазКемикал” ҚК ҳамда бошқа йирик ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган товарлар экспорти ва импорти жараёнида божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширади.

Қўнғирот  тумани "Акчолак" поселкаси

0 (361)

312-33-40

Бошқарманинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи ходими ва ҳудудий божхона органлари фаолиятига доир ахборотларни тақдим этувчи масъул шахс ҳақида маълумот

Исми шарифи

Боғланиш учун маълумотлар

Кудиярова Юлдуз Мирзабаевна

0 (361) 224-97-00

Янгиликлар
Божхона коррупциядан ҳоли тизимга айланади

Бугун демократик жамиятимизнинг долзарб масалаларидан саналувчи коррупция иллатига қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, уни томири билан йўқ қилиш йўлидаги ишлар ...

4.06.2022

Болалар қувончига шерик божхоначилар

Болалар – умримиз мазмуни, кўзларимиз қувончи! Уларнинг юзидаги табассум, кўзларидаги беғубор ҳайрат учун ҳар бир ота-она жонини беришга тайёр ...

1.06.2022

Мамлакатимиз сарҳадларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ўртасидаги “Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги бўлинмаларнинг жанговар шайлигини оширишга ...

31.05.2022

Тамаки маҳсулотларининг қонунга хилоф савдосига чек қўйилди

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра тамаки маҳсулотларининг импорти амалга оширилганида акциз маркалари билан белгиланиши назарда тутилган.

31.05.2022

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Инсон онггини заҳарлаб, саломатлигига катта путур етказувчи ва уларнинг жамиятдан ажралиб қолишига сабаб бўлувчи кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ...

12.05.2022

“Коррупциясиз келажак” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Божхона соҳасида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижроси, шунингдек, соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ...

30.04.2022

Фуқаролар мурожаатлари тингланди

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида Президент Администрацияси, ...

30.04.2022

Ҳужжатлардан “тушиб қолган” товар моддий бойликлар фош бўлди

Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.

30.04.2022

Божхона аудити — Ҳалол тадбиркорларнинг ҳимоя тизимидир!

Божхона аудити — бу товарларнинг эркин муомалага чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳисобланиб, ушбу йўналиш бугунги кунда бутун ...

29.04.2022

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳоли саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ...

29.04.2022

Келажагимиз эгалари учун “Нукус-Аэропорт” чегара божхона постида “очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 17 февралида божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва уни коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда ...

22.04.2022

Божхоначилар Қорақалпоғистондаги ноёб экспортбоп товарлар ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш бугун ҳар бир ривожланган жамият олдидаги долзарб мавзу саналади.

16.04.2022

Божхона фахрийлари билан мулоқот бўлиб ўтди

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Ибрагимов қорақалпоғистонлик бир гуруҳ божхона фахрийлари билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказди. Мулоқотда ...

13.04.2022

Тарихий буюмлар тўхтатиб қолинди

Амалдаги тартибларга кўра эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш мумкин эмас. ...

12.04.2022

Мактаб ўқувчилари “Хўжайли” чегара божхона постига саёҳат қилишди

2022 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ...

8.04.2022

Қорақалпоғистонда божхоначилар учун коррупцияга қарши курашнинг комплаенс тизими бўйича сайёр ўқув машғулоти ташкил қилинди

Божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва “коррупциядан ҳоли” соҳага айлантириш бугун тизим олдидаги энг устувор вазифа ҳисобланади.

8.04.2022

Қорақалпоғистонда сайёр ўқув машғулотлари ўтказилди

Коррупция – миллат заволи, жамият емирувчиси. Унинг туб илдизига болта уриб, фаровон жамият қуриш бугун ҳар бир соҳа вакиллари, ...

7.04.2022

Нукус шаҳридаги мактабда божхона тўгараги ташкил этилди

Бугун божхона органлари томонидан келажагимиз эгалари ҳисобланган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳозирдан бошлаб божхона соҳасига қизиқтириш борасида салмоқли ...

3.04.2022

Юк автомашинасидаги найранг иш бермади

Божхона органлари томонидан давлат бюджетига тушадиган божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш, “яширин иқтисодиёт”нинг илдиз отишига йўл қўймаслик борасидаги ...

2.04.2022

Ёш авлод вакиллари учун “Нукус” ТИФ божхона постида очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Бугун мамлакатимиз келажаги ҳисобланувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она Ватанга садоқат ҳиссини уйғотиш мақсадида божхона органлари томонидан салмоқли ишлар ...

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг