Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази

Манзил: Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани Қипчоқ 2-тор кўчаси 9.
Индекс: 100201
Мўлжал: Акфа Имзо;
Телефон: 71-258-63-22, 202-1221;
Факс: 71-258-63-68;
Ишончтелефони: 71-258-63-22;
е-mail: mkm@customs.uz
Жамоат транспорти: 58, 59, 126 автобуслар;

Миллий кинология маркази раҳбарияти жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали

Марказ директори:

Қаҳҳоров Фаррух Бахтиёрович - Ҳар куни. Соат 8:00 дан - 17:00 гача. 

Марказ директори ўринбосари:

Самандаров Отамурод Шукурович -  Ҳар куни. Соат 8:00 дан - 17:00 гача. 

Марказ ҳақида қисқача маълумот

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 1996 йил 24 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 364-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон ҳамда 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорлари билан Миллий кинология маркази иш фаолияти янада такомиллаштирилди.

Мазкур қарорларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг резидент ва норезидентларига хизматга яроқсиз бўлган итларни белгиланган тартибда сотиш ҳамда шартнома асосида юридик  ва жисмоний шахсларнинг итларини умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талабларига мувофиқ тайёрлаш бўйича Марказга пуллик хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг итларини умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талабларига мувофиқ тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатишдан келиб тушадиган маблағалар Марказнинг ривожлантириш фондига ўтказилиши йўлга қўйилган. 

Минтақавий кинология маркази мақоми берилган бўлиб, бу ўз навбатида унда яратилган инфратузилма ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг жаҳон стандартларига тўлиқ мос эканлигини исботлайди.

Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентларининг итларини умумий машқ курси кўникмалари ҳамда ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича тайёрлаш хизматларини кўрсатиш учун тарифлар

(Тариф коэффициенти белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланади)

Т\р

Хизмат тури

Тарифларни кўпайтириш коэффициенти

Ўрта зотли ит

Йирик зотли ит

1

Умумий машқ курси

2835000 сўм

3132000 сўм

2.

Ҳимоя-қоровул хизмати

4914000 сўм

5211000 сўм

 Ушбу тариф коэффициенти Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари кинология хизматлари итларини тайёрлашда татбиқ этилмайди.

Марказда малакали кинологлар тайёрлаш ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситаларини, қурол-яроғ, ўқдори ва портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув, ўсимликлар ва ўсимлик уруғларини қидириш, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қидириш йўналишлари бўйича хизмат итлари ҳамда интрукторлик йўналиши бўйича кинологлар тайёрланади.

Марказнинг юқори малакали ходимлари илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишда Австрия, Франция, Латвия, Литва, Корея, Россия, Бельгия, АҚШ, Италия каби турли давлатлар кинология хизматлари мутахассислари билан доимий равишда тажриба алмашиб келмоқда.

Шунингдек, Марказда халқаро лойиҳалар доирасида хорижий давлатлар кинология хизматлари вакиллари ҳам ўқитиб келинмоқда.
Таъкидлаш лозимки, 2008 йилда Марказга Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий кинология маркази мақоми берилган бўлиб, бу ўз навбатида унда яратилган инфратузилма ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг жаҳон стандартларига тўлиқ мос эканлигини исботлайди.

 

Миллий кинология марказида фаолият юритувчи асосий бўлимлар

 

Ихтисослаштирилган ветеринарная хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарор доирасида Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш: Марказда жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматни кўрсатиш учун ўрнатилган тартибда Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитасидан (лицензия) рухсатнома олиниб, марказ мутахассислари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория диагностика ишлари бўйича пулли хизматлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пулли хизмат тури

Пулли хизмат учун тўлов миқдори

Пулли хизмат учун тўлов сўммаси

1.

Истеъмолчиларга маслаҳат бериш ва рецепт ёзиш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

2.

Доривор моддаларни тери ичига, тери остига, мушак ичига юбориш

БҲМнинг 5 фоизи

13500

3.

Кесилган ва йиртилган жароҳатларни тикиш ва даволаш

БҲМнинг 40 фоизи

108000

4.

Ит томоғидан ёт нарсаларни олиш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

5.

Туғишга ёрдам бериш

БҲМнинг 50 фоизи

135000

6.

Бачадонга доривор моддаларни юбориш ва ҳуқна қилиш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

7.

Ўсма ва абцессларни олиш

БҲМнинг 20 фоизи

54000

8.

Жароҳатларга боғлама қўйиш

БҲМнинг 20 фоизи

54000

9.

Итнинг думини кесиш

БҲМнинг 20 фоизи

54000

10.

Итнинг қулоғини кесиш

БҲМнинг 30 фоизи

81000

11.

Итнинг қулоғини тозалаш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

12.

Синган жойга шина қўйиш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

13.

Синган жойни гипс қилиш

БҲМнинг 20 фоизи

54000

14.

Кесаров усулида кесиш

БҲМнинг 30 фоизи

81000

15.

Буғозликка текшириш

БҲМнинг 20 фоизи

54000

16.

Ошқозон бўлимларини даволаш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

17.

Озуқадан заҳарланишни даволаш

БҲМнинг 20 фоизи

54000

18.

Итларда модда алмашинуви бузилиши касалликларини даволаш

БҲМнинг 20 фоизи

54000

Лаборатория текширишлари

19.

Микроскоп ёрдамида текширувлар

БҲМнинг 10 фоизи

27000

20.

Қоннинг биохимик текширувлари

БҲМнинг 10 фоизи

27000

21.

Қоннинг клиник текширувлари

БҲМнинг 10 фоизи

27000

Диагностик текширувлари

 

22.

Ультра товуш текширувлари (УЗИ)

БҲМнинг 10 фоизи

27000

23.

Рентгент текширувлари

БҲМнинг 20 фоизи

54000

24.

Итнинг физиологик етилишини аниқлаш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

Махсус тадбирлар

 

25.

Дегельминтизация

БҲМнинг 10 фоизи

27000

26.

Эктопаразитларга қарши ишлов бериш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

27.

Ўлат ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш

БҲМнинг 10 фоизи

27000

 

Ихтисослаштирилган ветеринарная хизмати Миллий кинология маркази ва ҳудудий бошқармадаги хизмат итларига хизмат кўрсатади. Ихтисослаштирилган ветеринария хизматида  хизмати биноси, карантин блоки, касал хизмат итларини сақлаш учун изолятор блоки, дегелминтизатция майдонларидан иборат. Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати биносида муолажа, жарроҳлик, рентген, ташҳис ҳамда лаборатория хоналари мавжуд. Ушбу хоналар замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланган.

Миллий кинология марказининг Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати малакали ветеринар врачлар билан жамланган, хизмат ходимлари томонидан хизмат итларида оғир жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Хизмат итлари питомниги

Миллий кинология марказида хизмат итлари питомниги асосий бўғини хисобланади. Хизмат итлари питомнигида турли хил зотдаги хизмат итларини кўпайтириш, сақлаш ва урчитиш ишлари амалга оширилади. Хизмат итлари питомниги 100 бош зотдор хизмат итларини сақлашга мўлжаланган. Шунингдек, хизмат итларини парваришлаш ва сақлаш, озиқлантириш билан бирга ветеринария-санитария тадбирларини олиб боради. Хизмат итлари питомниги 100 бош хизмат итлари учун мўлжалланган 10 та блок, Туғруқ комплекси (14 бош она хизмат ити ва 12 бош ёш ит болалари сақлашга мўлжалланган вольерлар, сайр қилдириш ва машқ майдончалари), хизмат итлари учун озуқа тайёрлашга мўлжалланган махсус ошхона, хизмат итлари ва ит болалари учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омбор, хизмат итларини чўмилтириш хонаси ва хўжалик қисмидан иборат.

Хизмат итлари ва ёш ит болалари учун кунлик озиқ-овқат ратциони тузилиб, белгиланган меъёр асосида ажратилади. Бунда табиий ва қуруқ озуқалар билан озиқлантирилади.

Туғруқ комплексида туғруқ ва ёш ит болалари блоки, машқ майдончаси мавжуд бўлиб йил давомида ўртача 50 - 70 бошгача ит болалари туғилади. Туғилган ит болалари 8 ойлигигача Хизмат итлари питомнигида парваришланиб, бошланғич машғулотлар олиб борилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарор доирасида хизматда фойдаланилмайдиган ит зотларидан  Сибирь хаскиси, Бигл, Ўрта осиё овчаркаси каби ит зотлари олиб келиниб, урчитилиб кўпайтирилмоқда.

 Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлими

Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлимида хизмат итларини гиёҳвандлик воситаларини қидириш, қурол-яроғ, ўқдори ва портловчи моддаларни қидириш, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув йўналишлари, ўсимликлар ва ўсимлик уруғларини қидириш, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қидириш йўналишлари бўйича кинологларни ўқитиб, хизмат итларини тайёрлайди. Амалий машғулотларда, хизмат итларини инструкторлар томонидан махсус йўналишлар бўйича ўргатиш учун ўқув-услубий кўлланмалар ишлаб чиқилиб амалиётга кенг жорий этилган.

Хизмат итларини турли йўналишлар бўйича тайёрлашда амалий машғулотлар реал шароитга мослаштирилган, барча турдаги макетлар билан жиҳозланган климатик ва ландшафт шароитларни ўзида акс эттирган аэрокомплекс, автотранспорт, теплаход, темир йўл иммитацион масканлари ва ёпиқ машқ майдонида олиб борилади.

Тезкор қидирув машғулотлари, кинолог ва хизмат ити келажакда фаолият олиб борилиши назарда тутилган реал объектларга яқинлаштирилган шароитларда ўтказилади.

Ит ўргатиш деганда, итга шартли ва шартсиз қўзғатувчилар билан мунтазам равишда таъсир этиш орқали, уни бошқариш ва бирор вазифани бажартириш учун, керакли бўлган кўникмаларни ҳосил қилиш тушунилади. Хизмат итларини ўргатиш тўрт турга яъни “Бошланғич машқ курси”, “Умумий машқ курси”, “Махсус машқ курси” ва “Хизмат итларини машқ қилдириш” турларига бўлинади.

Хизмат итларини “Бошланғич машқ курси”га ўргатишдан мақсад саккиз ойлик ёшга тўлмаган ёш ит болаларини махсус анжомларга ўргатиш, уларни умумий ҳамда махсус машқ курсларига ўргатиш ва хизматда қўллаш ва бошқариш учун зарур бўлган умумий бўйсинувчанликнинг асосларини ташкил этувчи кўникмаларга ўргатиш.

“Умумий машқ курси”га ўргатишдан мақсад, итларни махсус машқ курсида ҳамда хизматда қўллаш ва бошқариш учун зарур бўлган умумий бўйсинувчанлик кўникмаларига ўргатиш. Умумий машқ курси бу – саккиз ойга тўлган итлар билан бошланғич машқ курсида ҳосил қилинган кўникмаларни мустахкамлаш ва махсус машқ курси учун асос бўладиган умумий бўйсинувчанлик кўникмаларини шакллантириш.

Умумий машқ курсига қуйидаги кўникмалар киради: хизмат итини кинологга ўрганиши, кинологнинг олдига келиши, ёнда юриши ва ўтириши, ётишга, жойида туришга, буюмларни олиб келишга, овоз беришга, “қайт” буйруғини бажаришга, тўсиқлардан ошиб ўтишга, эмаклашга, сузишга ҳамда гуруҳ таркибида машғулот ўтишга, ўқ товушига, бегоналар томонидан берилган ёки топилган озуқадан қайтишга ўргатиш.

“Махсус машқ курси”га ўргатишдан мақсад, хизмат итларини қидирув фаолиятини олиб боришда зарур бўладиган (гиёҳвандлик воситаларини, тамаки маҳсулотларини, валюта қимматликларини, портловчи моддаларни қурол-яроғ, ўқдори, ва қидириб топиш, мина қидирув, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, ва қидирув-қутқарув хизмати йўналишлари бўйича) кўникмаларга ўргатиш.

Махсус машқ курсига қуйидагилар киради: хизмат итларини қидирув кўникмаларига ўргатиш (из бўйича ишлаш, одамнинг буюмларини танлаб топиш, худудда қидирув олиб бориш, гиёҳвандлик воситаларини, тамаки маҳсулотларини, валюта қимматликларини, миналарни, қурол-яроғ, ўқдори, ва портловчи моддаларни қидириш ва х.к.з) бегоналарга нисбатан ишончсизлик ва жахлдорликни ривожлантириш, кинологни ҳимоя қилиш, одамни қўлга олиш ва кузатиб бориш, жойида қўриқлаш, шунингдек хизматда қўллаш учун керак бўладиган бошқа кўникмаларга ўргатиш.

Хизмат итларини машқ қилдириш – бу хизмат итларда олдиндан шакллантирилган шартли рефлекс (кўникмалар)ни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, мунтазам амалий машғулотлар ўтказиш, натижада турли ижтимоий ва хизмат шароитларига мослаштиришдир.

Ўқув-услубий бўлим

Ҳозирги кунда Марказда “Гиёҳвандлик воситаларини қидириш”, “Валюта қимматликларини қидириш”, “Тамаки маҳсулотларини қидириш”, “Қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни қидириш”, “Мина қидирув”, “Қидирув-қутқарув хизмати” йўналишлар бўйича 3 ой, “Ҳимоя-қоровул хизмати” йўналиши бўйича 2 ой, “Из-қидирув хизмати”, “Антитеррор” йўналишлари бўйича 4 ой, инструкторлик курси бўйича 2 ой, “Ўсимликлар ва ўсимлик уруғлариниқидириш” йўналишлари бўйича 3 ойҳамда  “Психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қидириш” йўналишлари бўйича 3 ойдавомида ўқув-ўргатув ишлари олиб борилади.

Ўқув-услубий бўлимида назарий билимлар беришга мослашган компьютер синфи, иммитация хонаси ва ҳар бир йўналишга махсус жиҳозланган синф хоналари ҳамда умумий кутубхона мавжуд. Миллий кинология марказида ўқув-ўргатув жараёни тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар, дарс жадваллари асосида амалга оширилади.

Ўқув машғулотлари ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ўқув машғулотлари марказнинг малакали ходимлари томонидан ўқув дастурлар, услубий қўлланмалар, презентация ва видео материаллари асосида олиб борилади. Ўқув машғулотлари тасдиқланган дарс жадвали асосида олиб борилади. Ўқув курси якунида кинологлар назарий ва амалий синовлар топширадилар.

Ўқув курсларини якунида синовларни муваффақиятли топширган кинологларга гувоҳномалартопширилади.Ўзбекистон Республикасида кинология хизмати фаолиятини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида, Миллий кинология марказида доимий равишда ўқув ва амалий семинарлар, хизмат итларини ўргатишнинг замонавий усуллари мавсусида давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Янгиликлар
Корея божхона хизмати Кинология маркази раҳбари Ўзбекистонда бўлди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил май ойида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Корея Республикасида бўлиб, мазкур ...

6.06.2022

Давлат божхона қўмитаси делегацияси Туркияда бўлиб қайтди

Ўзбекистоннинг Туркия билан савдо ва инвестиция соҳаларида алоқалари жадал ривожланмоқда. Жумладан, кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш 2,5 баробарга ўсиб, ...

2.06.2022

Миллий кинология марказида журналистлар, уларнинг фарзандлари ва мактаб ўқувчилари учун ўзига хос пресс тур ташкил қилинди

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги пресс тур ташкил қилинди.

23.04.2022

Миллий кинология марказига мактаб ўқувчилари таклиф этилди

Миллий кинология марказида ўқувчи-ёшларни кинология соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

16.04.2022

“Маънавиятли ёшлар ватан таянчи” мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди

Жорий йилнинг 31 март куни Миллий кинология маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 2-сонли ўрта мактабига меҳмон сифатида ...

2.04.2022

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг тингловчиларига сертификатлар топширилди

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида 2 ойлик бошланғич ўқув курсларини якунлаган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг ...

11.03.2022

Миллий кинология марказида “8-март Халқаро хотин қизлар байрами” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Халқаро хотин-қизлар куни - гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрами сифатида юртимизда кенг нишонланишига тайёргарликлар бошлаб юборилган. Шунингдек, ушбу байрам ...

7.03.2022

Миллий кинология марказининг ёшлар билан учрашуви ташкил қилинди

Янгиҳаёт туманидаги “Дўстлик” МФЙда Миллий кинология маркази ходимларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

18.02.2022

Миллий кинология марказида ўқувчи ёшлар иштирокида тадбир ташкил қилинди

Миллий кинология марказига “Янги Ўзбекистон ёшлари форуми-2022” доирасида Янгиҳаёт туманидаги 68-сонли ўрта таълим мактабида таҳсил олувчи ўқувчи ёшлар ташриф ...

18.02.2022

Миллий кинология марказида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда олиб борилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Миллий кинология марказида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда олиб борилаётган ислоҳотлар” мавзусида Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил ...

16.02.2022

Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалудининг 539 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий кутубхонасига экскурсия ташкил этилди

Дунё тамаддунига бениҳоя ҳисса қўшган ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, буюк шоир ҳамда ...

14.02.2022

Мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказида бўлишди

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказига Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ташриф буюришди.

8.02.2022

Маданий тадбир ташкил этилди.

Миллий кинология марказида Ўзбекистон  Республикаси “Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Республика мусиқа ...

13.01.2022

Миллий кинология марказида очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Миллий кинология марказига Ўзбекистон  Республикаси “Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ...

13.01.2022

Миллий кинология марказида “Хизмат итларини психотроп моддаларни қидиришга ўргатиш” мавзусида видеоконференция тарзида семинар тренинг бўлиб ўтди

Тадбир жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси божхона хизматлари ўртасида имзоланган комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ ташкил ...

9.12.2021

Миллий кинология марказида Бош қомусимизга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Миллий кинология марказида 8 декабр - Конституция қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ...

8.12.2021

3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ...

3.12.2021

“Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида тадбир ўтказилди

Миллий кинология маркази Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, хамда хотин қизлар бошланғич ташкилоти режа дастурига асосан “Ёш оила психологияси” ва ...

29.11.2021

Миллий кинология марказида “Байроғим, фахрим, ифтихорим, ғурурим!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди

Миллий кинология марказида “18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан “Байроғим, фахрим, ифтихорим, ғурурим!” ...

18.11.2021

Миллий кинология маркази ёшлари ва тингловчилар Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейида бўлишди

Жорий йил 21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши ва бу санани Ўзбекистон Республикаси “Ўзбек ...

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг