Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

Манзил: Термиз шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 286.

Индекс: 190101

Телефон: (376) 225-24-51

Факс: (376) 225-26-05

Ишонч телефонлари:(376) 225-02-26

Электрон манзил: termiz@customs.uz

Мўлжал: 5-йўналишли автобуснинг охирги бекати, Термиз иқтисодиёт колледжи ёнида.

Бошқармага борадиган транспорт воситалари: 5-автобус, 2, 210, 305, 300 – йўналишли таксилар.

Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қабул қилиш жадвали

ЛАВОЗИМИ

Ф.И.Ш

ҚАБУЛ ВАҚТИ

ҲАФТА КУНЛАРИ

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ

УМАРОВ

Қаҳрамон Акбарович

08.00-17.00

ДУШАНБА,

ЖУМА

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ

БЕРДИЕВ

Нурабылла Сидабыллаевич

СЕШАНБА,

ЖУМА

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ЎРИНБОСАРИ

ЗОКИРОВ

Бекзод Шокирбоевич

ЧОРШАНБА,

ШАНБА

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ЎРИНБОСАРИ

ХАЛБАЕВ Хуршид Холжигитович

ДУШАНБА ПАЙШАНБА

Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси таркибий тузилмалари томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали

Масъул бўлим ва гуруҳлар

Қабул кунлари (ойнинг санаси)

Қабул вақтлари

Божхона назоратини ташкил этиш бўлими

Ҳар ойнинг 1- ва 16-саналари

0900-1800

Божхона тўловлари бўлими

Ҳар ойнинг 2- ва 17-саналари

0900-1800

Кадрлар бўлими

Хар куни

0900-1800

Божхона органлари ўз хавфсизлиги гурухи

Ҳар ойнинг 4- ва 19-саналари

0900-1800

Божхона  суриштируви ва маъмурий амалиёт бўлими

Ҳар ойнинг 5- ва 20-саналари

0900-1800

Контрабандага ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими

Ҳар ойнинг 6- ва 21-саналари

0900-1800

Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

Ҳар ойнинг 7- ва 22-саналари

0900-1800

Божхона экспертизаси ва ташқи савдо товарлар номенклатурасини юритиш гуруҳи

Ҳар ойнинг 8- ва 23-саналари

0900-1800

Ташқи савдо операциялари ва божхона

статистикаси мониторинги  бўлими

Ҳар ойнинг 9- ва 24-саналари

0900-1800

Молия-иктисодиёт бўлими

Ҳар ойнинг 10- ва 25-саналари

0900-1800

Моддий-техника таъминоти бўлими

Ҳар ойнинг 11- ва 26-саналари

0900-1800

Ташкилий назорат бўлими

Ҳар ойнинг 12- ва 27-саналари

0900-1800

Навбатчилик қисми

Ҳар ойнинг 13- ва 28-саналари

0900-1800

Капитал қурилиш гурухи

Ҳар ойнинг 14- ва 29-саналари

0900-1800

Юридик  хизмат

Ҳар ойнинг 15- ва 30-саналари

0900-1800

Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик гурухи

Ҳар ойнинг 1- ва 16-саналари

0900-1800

Ахборот-коммуникация технологиялари гуруҳи

Ҳар ойнинг 2- ва 17-саналари

0900-1800

Жамоатчилик ва Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Ҳар ойнинг 4- ва 19-саналари

0900-1800

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сурхондарё вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил этилган. 1960 йил 25 январда Қашқадарё вилояти таркибига киритлган. 1964 йил 7 февралда қайтадан ташкил қилинган. Маркази Термиз шаҳри.

Жанубдан Амударё бўйлаб Афғонистон, шимол-шарқдан Тожикистон, жануб-ғарбдан Туркманистон каби давлатлар билан чегарадошдир. Ҳудуди 20,1 таркибида вилоятга бўйсунувчи 14 та туман бор. Сурхондарё вилоятининг аҳоли сони 2 млн 570 минг нафар бўлиб, Республика аҳолисининг 7,6 фоизини ташкил қилади. Ҳозирги кунда Сурхондарё вилояти юксак даражада ривожланган қишлоқ хўжалиги ва индустрияга эга, пахтачилик, чорвачилик, боғдорчилик ва узумчилик тараққий этган йирик маданий марказ бўлиб ҳисобланади.

Сурхондарё вилоятида жами 11 та божхона постлари мавжуд бўлиб, улардан “Айритом”, “Сариосиё” ва”Гулбаҳор” божхона постлари , “Термиз аэропорти” чегара божхона пости ва “Сариосиё”, “Болдир”, “Амузанг” темир йўл чегара божхона постлари ва “Термиз”, “Жарқўрғон”, “Денов” ва “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари фаолият кўрсатади.

“Айритом” чегара божхона пости 1991 йил 26 октябрь ташкил топган. Сурхондарё вилояти Термиз туманида, Афғонистон Ислом давлати билан чегарадош ҳудудда, вилоят божхона бошкармаси биносидан 15 км. масофада жойлашган. Умумий майдони 3.15 Га. Давлат чегарасидан 700 м масофада жойлашган. Тел: +99895-502-30-11 Мазкур божхона комплексининг маъмурий биносида кириш ва чиқиш заллари, автотранспортларни кўрикдан ўтказиш ва уларни чуқур кўрикдан ўтказиш бинолари, фуқароларни назоратдан ўтказиш бинолари, ошхона ва бошқа маиший хизмат бинолари мавжуд. 2013 йилнинг ноябрь ойидан гиёҳванд моддаларга қарши курашиш Дастури доирасида темир йўл вагонларини инспекцион-кўрикдан ўтказувчи “Rapiscan-R60” маркали сканер қурилмасининг ишга туширилиди. 

Гулбаҳор” чегара божхона пости  2018 йил 21 февралда ташкил топган. Сурхондарё вилояти Термиз тумани Гулбаҳор МФЙда, Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда, вилоят божхона бошкармаси биносидан 57 км. масофада жойлашган. Давлат чегарасидан 2.5 км масофада жойлашган. Тел: +99895-502-30-17 

“Сариосиё” чегара божхона пости 1993 йил 23 декабрь ташкил топган. Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани Суфиён жамоа хўжалигида, бошқармадан 190 км узоқликда, “Термиз – Душанбе” М-41 автойўлида Тожикистон билан Ўзбекистон Республикаси чегарасида жойлашган. Умумий майдони 4 Га. 2013 йилда мазкур божхона маскани 6 млрддан ортиқроқ сўм маблағ эвазига тўлиқ қайта реконструкция қилинди. “Сариосиё” чегара божхона комплекси – божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган. Тел: +99895-502-30-12 

“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости 1991 йил 26 октябрь ташкил топган. Сурхондарё вилояти, Термиз туманининг “Айритом” маҳалласида, бошқарма биносидан 11 км масофадаги “Termiz Kargo Centr” МЧЖ ҳудудида жойлашган. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305 – сонли қарорига асосан ташкил этилган “Бир дарча” тамойили бўйича “Термиз” ТИФ божхона пости фаолият юритмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида мазкур божхона масканида “Сурхондарёэкспертиза” шўъба корхонаси, “Давлат чегараси ва транспорти давлат ветеринария” назорати, “Сурхондарё вилояти давлат санитария эпедемиология назорат маркази”, “Ўсимликлар карантини” Давлат Инспекцияси, “Туронбанк” очиқ акциадорлик тижорат банки ҳамда Сурхондарё синов ва сертификатлаш маркази фаолият олиб бормоқда.

"Termez Kargo Centr” МЧЖ божхона терминалида халқаро автомобиллар тўхташ жойи ҳамда юк ташувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо иқтисодий муносабатлар ҳамда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу ҳудудда юкларни олиб келиш, ортиш-тушириш ҳамда сақлаш учун қатор қўлайликлар, яъни 1900 метр ортиқ бўлган темир йўл тармоғи (ветка), 50 метр узунлигида, бир томонидан 2 та вагонни, иккинчи томонидан 15 та автотранспорт воситасидан юкларни ортиб-тушириш учун мўлжалланган рампа, 100 та юкли автотранспорт воситалари туриш учун майдон (975 м2), рефрежераторли автотранспорт воситаларини музлатиш тизимини, узлуксиз ишлатиб туриш учун мўлжалланган стационар электр тармоққа уланиш имконияти яратилган. Шунингдек, ҳудудда ёпиқ, каркассиз йиғма рухланган 1,5 мм қалинликдаги металл туникадан аркасимон шаклда монтаж қилинган 4 та умумий ҳажми 5984,1 м2 омбор мавжуд. Мазкур ташқи иқтисодий фаолият божхона пости товарлар импорти, экспорти ва транзити билан шуғулланиб, товарлар деярли барча божхона режимларига расмийлаштирилади. Тел: +99895-502-30-16 

“Термиз аэропорт” чегара божхона пости 1993 йил 23 декабрь ташкил топган. Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, Дўстлик жамоа хўжалиги, бошқарма биносидан 10 км масофада Термиз аэропорти биносида жойлашган. Тел: 0 (376) 229-00-60 Термиз аэропорти божхона чегараси орқали авиа транспорт ҳамда фуқаролар, уларнинг қўл юклари ҳамда багажларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган божхона пости ҳисобланади.

“Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости 1993 йил 23 декабрь ташкил топган. Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Ж.Эшмирзаев СФУ, бошқарма биносидан 198 км. масофада, “Кудукли” темир йул бекати маъмурий биносининг биринчи ва иккинчи қаватларида жойлашган. Тел: +99895-502-30-13 “Сариосиё” емир йўл чегара божхона пости - темир йўл божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган темир йўл транспорт воситалари, уларда ташилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган божхона пости. 

Амузангтемир йўл чегара божхона пости  2018 йил 21 февралда ташкил топган. Сурхондарё вилояти Термиз тумани Гулбаҳор МФЙ, Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда, вилоят божхона бошкармаси биносидан 60 км. масофада жойлашган. Давлат чегарасидан 1200 м. масофада жойлашган. Тел: +99895-502-35-44 

“Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости 1991 йил 26 октябрь ташкил топган. Сурхондарё вилояти, Денов шахри, Фаррухий кўчаси 2 уйда, бошкармадан 150 км узокликда М-39 автомагистралида жойлашган. Тел: +99895-502-30-15 

Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости Ўзбекистон Республикасида ягона ҳисобланган дарё соҳилида жойлашган божхона маскани ҳисобланиб, 1991 йил 26 октябрь ташкил топган. Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, С.Термизий кўчаси 58 уйда, бошқармадан 4 км узокликда дарё порти худудида жойлашган. Тел: 0 (376) 22-1-13-21 Мазкур ташқи иқтисодий фаолият божхона пости Афғонистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида Амударё орқали юк ташувида сув транспорти ва уларда ташилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган.

Жаркўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости 1991 йил 26 октябрь ташкил топган.Сурхондарё вилояти, Жаркўрғон тумани, Толачи кўчаси 1 уй, бошқарма биносидан 35 км масофада “Жаркўрғон пахта тола базаси” биносида жойлашган. “Жарқўрғон” ТИФ божхона пости божхона юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилади. Тел: 0 (376) 432-70-83

“Болдир” темир йўл чегара божхона пости 1996 йил 31 октябрь ташкил топган. Сурхондарё вилояти Музрабод тумани, “Болдир” темир йул бекати, бошкармадан 75 км узокликда жойлашган, «Термиз - Келиф» (Туркманистон Республикаси, Чоршанги тумани) темир йўл йўналиши жойлашган. Тел: 0 (376) 22-18-92

Янгиликлар
Гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари билан муомала қилиш қатъий тақиқланган моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ва ноқонуний айланишига қарши ...

22.04.2021

Божхона сохасида яратилган қулайликлар мазмун-моҳияти етказилди

Сўнгги йилларда фуқароларни ҳамда товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш ...

20.04.2021

Ёшлар келажагимиз демакдир

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга эътибор тобора кучаймоқда, ёш авлодни ҳам маънан ҳам жисмонан камол топишида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. ...

20.04.2021

Божхоначи - тадбиркор таянчи

Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар аниқ мақсадларга қаратилгани бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўз исботини топиб, ...

12.04.2021

Амир Темур даврида божхона сиёсати

Амир Темур – дунё тарихида жуда катта ном қолдира олган буюк саркарда, Ўрта асрларнинг энг машҳур афсонавий қўмондони, улкан ...

9.04.2021

Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га оид давлат дастури ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” биноси ...

9.04.2021

Божхоначилар 1,3 кг.дан ортиқ оғуни ютиб олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни қўлга олишди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

29.03.2021

Коррупция - тараққиёт заволи!

Коррупция бир давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айниқса, ХХI асрга келиб унинг миқёси ва хавфи ...

26.03.2021

Божхона ходимлари тун-у кун хизматда

Мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши, фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар ...

26.03.2021

Шампун ниқоби остидаги героин!

Республикамиз божхоначилари гиёҳвандлик воситаларини божхона чегаралари орқали олиб ўтишга бўлган навбатдаги уринишларни фош этишди.

22.03.2021

Сурхондарёда сайёр қабуллар давом этмоқда

Маълумки, бугун мамлакатимизда аҳолини қийнаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, халқ дардига шерик бўлиб, ташвишларини аритиш ҳар бир раҳбар, ...

15.03.2021

Божхоначилар куртка синтефони ва гиламга шимдирилган героинни фош қилишди

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ҳамда юртимизга олиб кирилишига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ...

13.03.2021

Аёллар ўртасида бўлиб ўтган спорт мусобақаларида божхоначилар муносиб иштирок этишди

Юртимизда хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш ҳамда ижтимоий томонлама ҳимоялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

6.03.2021

Божхоначи аёллар спортда куч синашишди

Халқимизда “соғлом она-соғлом бола” деган нақл бежизга айтилмаган. Она ватанимизда аёллар саломатлигига доимий эътибор бериб келинган.

4.03.2021

Афғонистон Ислом Республикаси тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида Сурхон воҳасига хорижий инвесторларни жалб этиш, уларга янада қулайликлар бериш учун Афғонистон Ислом Республикаси ҳамда ...

1.03.2021

Божхоначилар қарийб 1,7 кг. гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширган шахсларни қўлга олишди

Республикамиз божхоначилари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

26.02.2021

Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз

Коррупция – дунё миқёсида глобал тус олган муаммолардан бири. Унга қарши кураш эса энг аввало оиладан, махалладан бошланмоғи керак. ...

23.02.2021

“Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

23.02.2021

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний “олди-сотдиси”га чек қўйилди

Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарзда етиштириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ...

23.02.2021

Коррупцияга қарши курашишга барчамиз масъулмиз

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида ...

22.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг