Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент шаҳри, Дархон Тепа кўчаси, 7-А уй индекси – 100052

Телефон: (371) 120-86-10

Факс: (371) 120-86-11

Ишонч телефони: (371) 235-07-61

Электрон манзил:toshkent_viloyati@customs.uz

Мўлжал: Тошкент Лок-бўёқ заводи

* * *

Тошкент вилоятининг умумий майдони - 15,25 минг км2.

Тошкент вилояти ҳудудий жойлашуви бўйича шимолда Қозоғистон, жануби-шарқда Тожикистон ва шарқда Қирғизистон Республикалари билан чегарадош бўлиб, умумий узунлиги 803,8 км.ни(Қозоғистон - 353,8 км., Тожикистон - 240 км. ва Қирғизистон - 210 км. ) ташкил этади.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида тоифадан ташқари - 5 та, биринчи тоифали – 8 та, иккинчи тоифали - 1 та божхона постлари мавжуд. Шундан:

Халқаро мақомга эга божхона постлари - “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси, “Яллама”, “Ойбек” чегара божхона постлари.

Икки томонлама мақомга эга божхона постлари - “Навоий”, “С.Нажимов”, “Фарход” чегара божхона постлари.

Темир йўл чегара постлари - “Ўзбекистон” ва “Бекобод” темир йўл чегара божхона постлари.

Тошкент вилоятининг халқаро мақомга эга бўлган божхона постлари ҳамда темир йўл чегара постлари орқали асосан чегарадош бўлмаган учинчи давлатлардан келаётган, шунингдек транзит ҳаракатланаётган фуқаролар, товар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади.

Бир кунда ўртача Тошкент вилояти бошқармаси божхона постлари томонидан 15-16 минг нафар фуқаролар, 300-400 та транспорт ва 400 дан ортиқ транзит юклари божхона назоратидан ўтказилиб, расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.

Божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва назорат-техника воситаларидан самарали фойдаланилмоқда.

Шунингдек, “Яллама”, “Ойбек”, “С.Нажимов” ва “Навоий” чегара божхона постлари чет эл грант маблағлари эвазига замонавий катта ҳажмдаги юкларнинг назоратини амалга оширувчи мобил инспекцион-текширув мажмуалари билан таъминланди.

Божхона органларини замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида автоуловда ташиладиган катта ҳажмли юкларни божхона назоратидан ўтказувчи 4 дона инспекцион-кўрик комплекси, 26 дона радиацион портал мониторлари, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, вақтини тежаш, назорат жараёнини тезлаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш учун 30 дан зиёд рентген аппаратлари, қимматбаҳо металл буюмлар таркибини аниқлаб, таҳлил этувчи металлоанализатор билан жиҳозланган.

Божхона постларида ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёвандлик воситалари, халқаро терроризм ва диний экстремизмга доир адабиётлар ва турли материаллар контрабандасига, тарихий, маданий, миллий бойликлар ва товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Натижада, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган катта ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнатлари учун 2016 йилга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармасидан 28 нафар ходим Давлат мукофотлари билан тақдирланган .

Вилоятда 190 та саноат, 160 дан ортиқ қўшма, 20 мингдан ортиқ кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан экспорт-импорт операцияларини хоҳласа электрон ёки қоғоз шаклида амалга оширишлари учун ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида барча шарт-шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида” ПФ-4436-сон Фармонига асосан ташкил этилган индустриал зонадаги корхона ва ташкилотлар юкларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш учун барча қулайликларга эга “Ангрен” ТИФ божхона пости фаолият олиб бормоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибий раҳбарияти томонидан 
2019 йилда жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилиш

ЖАДВАЛИ

ЛАВОЗИМИ

Ф.И.Ш

ҚАБУЛ ВАҚТИ

ҲАФТА КУНЛАРИ

Бошқарма бошлиғи

ЧОРИЕВ

Отабек Бобомуратович

0800-1700

Шанба

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

САЙДИВАЛИЕВ

Махмуд Кудратуллаевич

Душанба

Пайшанба

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

ТЎРАЕВ

Шавкат Шоназарович

Жума

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

ХАБИБОВ

Рустам Изатулаевич

Сешанба

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

БАРАКАЕВ

Музаффар Мансурович

 

Чоршанба

Изоҳ: Бошқарма раҳбарияти ўз иш жойида бўлмаса (сабабли), унинг ўрнига жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш тегишлилиги бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар
102,6 миллион сўмлик биологик актив қўшимчаларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга чек қўйиш мақсадида ҳамда юртимизга ноқонуний йўллар билан дори-дармонларни кириб келишига қарши тезкор тадбирлар ...

23.04.2021

300 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний тарзда пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Божхона органлари ходимлари ноқонуний дори воситалар айланмасига чек қўйиш мақсадида тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

22.04.2021

Юк машинасига яширилган товарлар фош бўлди

Божхона органлари томонидан автотранспорт воситаларида юртимизга товар моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли тарзда кураш олиб ...

22.04.2021

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

17.04.2021

Ноқонуний иш келтирар ташвиш

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай бундай ҳолатлар ҳали ...

15.04.2021

Юк кузатув ҳужжатларидан тушиб қолган арралар

Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона чегарасини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

12.04.2021

Салкам 120 млн. сўмлик кучли таъсир этувчи дори воситалари фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб ...

12.04.2021

57,5 млн. сўмлик миқдордаги авто эҳтиёт қисмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона чегараларидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

12.04.2021

“Мерседес Спринтер”даги 36,3 миллион сўмлик товар моддий бойликлари фош бўлди

Товар-моддий бойликларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш ...

12.04.2021

“Темур тузуклари билимдони” танловида божхоначилар иштироки

Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у “Темур тузуклари” номи ...

9.04.2021

Чинозда янги маҳалла биноси ишга туширилди

Республикамизда жадал равишда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари ҳар бир маҳалла ҳаётида ўзининг аниқ ифодасини топиши жуда ҳам ...

9.04.2021

Божхоначилар аҳоли саломатлиги ҳимоясида

Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида қилинаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев ...

6.04.2021

Тезкор тадбир давомида 1054,94 грамм “марихуана” фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларининг юртимизга яширинча олиб кирилиши ва ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

5.04.2021

55,5 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланаётган шахслар фаолиятига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

5.04.2021

205 миллион сўмдан ортиқ товар-модий бойликлари манзилига етиб бормади

Божхона ходимлари томонидан мунтазам ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

2.04.2021

“ISUZU”даги 125,6 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари фош бўлди

Товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

1.04.2021

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Ноқонуний йўллар билан товар моддий бойликларини юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб ...

1.04.2021

Божхоначилар фуқаролар билан сайёр учрашувда

Одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади.

1.04.2021

“Тошкент-товар” божхона постида бир қатор ҳуқуқбузарликлар фош этилди

Божхона қонунбузилишига қарши курашиш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари ...

30.03.2021

Қонун тарғиботига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармасининг барча чегара ва ташқи иқтисодий фаолият постларида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 ...

29.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг