Тошкент шаҳри, Дархон Тепа кўчаси, 7-А уй индекси – 100052
Телефон: (371) 120-86-10
Факс: (371) 120-86-11
Ишонч телефони: (371) 235-07-61
Электрон манзил:toshkent_viloyati@customs.uz
Мўлжал: Тошкент Лок-бўёқ заводи
* * *
Тошкент вилоятининг умумий майдони - 15,25 минг км2.
Тошкент вилояти ҳудудий жойлашуви бўйича шимолда Қозоғистон, жануби-шарқда Тожикистон ва шарқда Қирғизистон Республикалари билан чегарадош бўлиб, умумий узунлиги 803,8 км.ни(Қозоғистон - 353,8 км., Тожикистон - 240 км. ва Қирғизистон - 210 км. ) ташкил этади.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида тоифадан ташқари - 5 та, биринчи тоифали – 8 та, иккинчи тоифали - 1 та божхона постлари мавжуд. Шундан:
Халқаро мақомга эга божхона постлари - “Ғишткўприк” чегара божхона комплекси, “Яллама”, “Ойбек” чегара божхона постлари.
Икки томонлама мақомга эга божхона постлари - “Навоий”, “С.Нажимов”, “Фарход” чегара божхона постлари.
Темир йўл чегара постлари - “Ўзбекистон” ва “Бекобод” темир йўл чегара божхона постлари.
Тошкент вилоятининг халқаро мақомга эга бўлган божхона постлари ҳамда темир йўл чегара постлари орқали асосан чегарадош бўлмаган учинчи давлатлардан келаётган, шунингдек транзит ҳаракатланаётган фуқаролар, товар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилади.
Бир кунда ўртача Тошкент вилояти бошқармаси божхона постлари томонидан 15-16 минг нафар фуқаролар, 300-400 та транспорт ва 400 дан ортиқ транзит юклари божхона назоратидан ўтказилиб, расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.
Божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва назорат-техника воситаларидан самарали фойдаланилмоқда.
Шунингдек, “Яллама”, “Ойбек”, “С.Нажимов” ва “Навоий” чегара божхона постлари чет эл грант маблағлари эвазига замонавий катта ҳажмдаги юкларнинг назоратини амалга оширувчи мобил инспекцион-текширув мажмуалари билан таъминланди.
Божхона органларини замонавий техника воситалари билан таъминлаш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш мақсадида автоуловда ташиладиган катта ҳажмли юкларни божхона назоратидан ўтказувчи 4 дона инспекцион-кўрик комплекси, 26 дона радиацион портал мониторлари, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, вақтини тежаш, назорат жараёнини тезлаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш учун 30 дан зиёд рентген аппаратлари, қимматбаҳо металл буюмлар таркибини аниқлаб, таҳлил этувчи металлоанализатор билан жиҳозланган.
Божхона постларида ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёвандлик воситалари, халқаро терроризм ва диний экстремизмга доир адабиётлар ва турли материаллар контрабандасига, тарихий, маданий, миллий бойликлар ва товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Натижада, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган катта ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнатлари учун 2016 йилга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармасидан 28 нафар ходим Давлат мукофотлари билан тақдирланган .
Вилоятда 190 та саноат, 160 дан ортиқ қўшма, 20 мингдан ортиқ кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан экспорт-импорт операцияларини хоҳласа электрон ёки қоғоз шаклида амалга оширишлари учун ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида барча шарт-шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида” ПФ-4436-сон Фармонига асосан ташкил этилган индустриал зонадаги корхона ва ташкилотлар юкларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш учун барча қулайликларга эга “Ангрен” ТИФ божхона пости фаолият олиб бормоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибий раҳбарияти томонидан
2019 йилда жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилиш
ЖАДВАЛИ
ЛАВОЗИМИ |
Ф.И.Ш |
ҚАБУЛ ВАҚТИ |
ҲАФТА КУНЛАРИ |
Бошқарма бошлиғи |
ЧОРИЕВ Отабек Бобомуратович |
0800-1700 |
Шанба |
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари |
САЙДИВАЛИЕВ Махмуд Кудратуллаевич |
Душанба Пайшанба |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
ТЎРАЕВ Шавкат Шоназарович |
Жума |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
ХАБИБОВ Рустам Изатулаевич |
Сешанба |
|
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
БАРАКАЕВ Музаффар Мансурович |
|
Чоршанба |
Изоҳ: Бошқарма раҳбарияти ўз иш жойида бўлмаса (сабабли), унинг ўрнига жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш тегишлилиги бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.
Юртимизда таъмагирлик, хизмат ва мансаб ваколатидан четга чиқиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, ...
22.02.2020
Республикамиз божхоначилари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
22.02.2020
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо ...
22.02.2020
Тери ва мўйна маҳсулотлари дунё бозорида жуда харидоргир хомашё ҳисобланади. Бундан эса мўмай даромад орттиришни кўзлаган айрим сохта тадбиркорлар ...
22.02.2020
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан автотранспорт воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
22.02.2020
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона тартибларини тушунтириш бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай божхона тартиб таомилларини ...
22.02.2020
Тошкент вилояти божхона бошыармаси ходимлари томонидан автотранспорт воситаларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб бормоқда.
21.02.2020
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
21.02.2020
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо ...
21.02.2020
Куни кеча Тошкент вилояти божхона бошқармасида жамиятимизда коррупцияга иллатига қарши курашиш, унинг салбий оқибатлари ҳамда иқтисодий барқарорликка таъсири ҳақида ...
19.02.2020
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
19.02.2020
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
17.02.2020
Сир эмас, коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу ...
14.02.2020
Давлат божхона қўмитаси томонидан журналистлар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона ...
11.02.2020
Божхона расмийлаштируви жараёнида ҳисобланадиган божхона тўловларидан қочиш мақсадида айрим фуқаролар томонидан қилинган ҳаракат бесамар кетди.
6.02.2020
Республикамиз божхона ходимлари томонидан товар моддий-бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
6.02.2020
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай ноқонуний даромадини ...
23.01.2020
Божхона ходимлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда.
16.01.2020
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан мустақиллик йилларида вилоят божхона хизмати органларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган, юртимиз осойишталиги ...
1.01.2020
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
26.12.2019